Сана: 20.08.2020 | Манба: Yuridik.uz | Рукн: Ногирон ҳуқуқи | Ўқилди: 956Шарҳ 0
Мен III гуруҳ ногирониман,шу йил,яъни 03.01.2020 йил ватанпарвар автомактабига ҳужжат топшириб ўқиб чиқгандим,13.07.2020 йил ФАЙЗИОБОД ГАИга имтиҳонга борсам рухсат бермади. Мен «ногиронлар учун махсус автомактаб»да ўқишим керак экан. Ушбу ҳолда мен қайтадан яна ўқишим керакми?
«Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомда 21-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқариш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби берилган:
271. Ногиронлиги бўлган шахслар махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга яроқли эканликларини аниқлаш учун ариза билан турар жойдаги ТМЭКга мурожаат қилади.
272. Ногиронлиги бўлган шахсларни ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтказиш муддати 3 календар кунидан ошмаслиги керак. Тиббий кўрикдан ўтказиш муддати мураккаб, қўшимча тиббий кўрик талаб этилганда ТМЭК раиси томонидан, асосланган холда, 14 календар кунига узайтирилиши мумкин.
273. ТМЭК томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра унинг раиси ва аъзолари томонидан имзоланадиган хулоса расмийлаштирилади.
274. Ногиронлиги бўлган ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодлар тиббий кўрикдан ўтиш учун ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган ҳужжатларга ногиронликни белгиловчи ТМЭК хулосасини илова қилган ҳолда умумий асосларда тиббий комиссияга мурожаат қиладилар.
Бунда тиббий комиссия томонидан ногиронлиги бўлган шахсга 083ҳ шаклидаги тиббий маълумотнома фақат “В” тоифасидаги шахсий транспорт воситасини бошқаришга яроқли ёки яроқсиз деб берилади.
Юқоридагиларга мувофиқ Ногиронлиги бўлган ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодлар тиббий кўрикдан ўтиш яшаш жойидаги ТМЭКга мурожаат қилиши тавсия этилади.
Манба: Yuridik.uz
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...