Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бор ходимга 10 соатдан кўп дарс бериш мумкинмасми?

Сана: 23.08.2020  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 771Шарҳ 0

Мен ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ўтган йили II гуруҳ ногиронлик пенсиясига чиқдим. Менга мактабда ногиронлик пенсиясига чиққаним учун 10 соатдан ошиқ дарс бермаймиз дейишяпти.

Ногиронлик пенсиясига чиққанлиги учун 10 соатдан кўп дарс беролмаймиз дейиш нотўғри.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бундай қоида белгиланмаган.

Хусусан, “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами) 15-бандига мувофиқ умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15-сентабрга қадар тақсимланади. Бунда дарс соатлари бир қатор кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.

Ушбу мезонлар асосан ўқитувчининг эришган ютуқлари – халқаро ва республика босқичида совринли ўрин олган ўқувчиларни тайёрлаганлиги, чет тили ва СТЕАМ бўйича олган сертификатлари, Республика кўрик танловларда иштироки, ҳамда малака тоифалари, маълумотидан иборат.

– Агар ўқитувчи мазкур мезонларга жавоб берса, унда мактабда тўлиқ ставкада ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

– Мазкур низомда ҳам ногиронлиги бор ўқитувчига кам дарс ажратиш ҳақида ҳеч бир гап, сўз йўқ.

Аксинча меҳнат қонунчилигида ногиронлиги бор ходимларга кўплаб имтиёзлар мавжуд.

Жумладан, Меҳнат кодекси 220-моддасига мувофиқ қуйидаги имтиёзлар белгиланган:

– I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

– I ва II гуруҳ ногиронларига ўттиз календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.

– Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, агар сиз юқоридаги низомнинг 15-бандидаги мезонларга жавоб берсангиз сиз ундан кўпроқ дарс олишингиз мумкин.

Бунда ногиронлигингиз дарс соатларини тўлиқ ўтишга ва меҳнат мажбуриятларингизни бажаришга тўсқинлик қилмаса кифоя.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top