Саламат Авезов

| |

Бола пули олиш ҳақида

Сана: 25.08.2020  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 735Шарҳ 0

Эрим 2 йил олдин I гуруҳ ногирони бўлиб қолган. Маълумоти олий 9 йил иш стажига эга, бола 2 ёшга тўлгунча бола пули олиш ҳақидаги аризамиз рад қилинди. Сабаби, эрим ногиронлик нафақаси эмас балки ногиронлик пенсияси олади экан. Маҳалладагилар ногиронлик пенсияси бўлса даромадга қўшамиз дейишди. Шу тўғрими, пенсия ва нафақа тури. Ногиронлик пенсияси I гуруҳ умрбод, оладиган пенсия даромадга қўшиладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низоми қабул қилинган. Ушбу Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (кейинги ўринларда болали оилаларга нафақа деб аталади), бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа (кейинги ўринларда бола парвариши бўйича нафақа деб аталади) ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам (кейинги ўринларда моддий ёрдам деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақа эса – 12 ойга тайинланади, бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан кейинги ойга ўтмаслиги керак.

Ушбу низомга кўра, Қуйидагилар болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга: ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар; ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар; 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар; болани (болаларни) тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар).

Эътибор беринг! ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар бола парвариши бўйича нафақа олишда устунлик ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган.

Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:

– меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;

– мулкий даромадлар;

– якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;

– чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;

– пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар (ушбу Низомда назарда тутилган тартибда оила олаётган нафақа ёки моддий ёрдамдан ташқари);

– Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;

Юқоридагига кўра, пенсия ўртача ойлик жами даромадини ҳисобга олишда киритиши белгиланган. Шунга кўра МФЙнинг айтган талаблари ўринли ҳисобланади.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун қуйдаги мезон асос қилиб олинган:

«Ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7%дан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади».

Демак, оилангизнинг жами даромади ҳар бир оила аъзосига 358 минг сўмдан кам бўлсагина ушбу нафақни олишга ҳақли ҳисобланади.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун аризаларни кўриб чиқиш тартиби:

Ариза берувчининг эҳтиёжмандлиги даражасини аниқлаш ва болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш (рад этиш) тўғрисида хулоса чиқариш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида махсус комиссия ташкил этилади, унинг таркиби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси томонидан 12 ой муддатга, камида 5 кишидан иборат этиб тасдиқланади.

Биринчи босқичда махсус комиссия ариза берилган санадан бошлаб уч кун муддатда ариза берувчи томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилган маълумотлар асосида оиланинг аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдорини аниқлайди.

Агар оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган миқдордан кам бўлса, махсус комиссия оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини текшириш санасини белгилайди.

Иккинчи босқичда махсус комиссия ариза берилган санадан бошлаб ўн кун муддатда оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиб чиқади, шундан кейин тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги хулосани фуқаролар йиғинига ёки Комиссияга киритади.

Учинчи босқичда ариза берилган ойнинг охирги кунидан кечикмай, махсус комиссиянинг хулосаси инобатга олинган ҳолда, ариза тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун фуқаролар йиғини ёки Комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Юқоридаги тартиб бўйича оилангизнинг мулкий ҳолатини ўрганади шундан сўнг, нафақа жаратиш ёки ажратмаслиги ҳақида қарор чиқаради. Оилангизнинг ижтимоий ҳолати бизга маълум эмас. Эримгиз ҳақиқатдда ишламайдиган пенсионер бўлса, оилангизнинг жами даромади ҳар бир оила аъзосига 358 минг сўмдан кам бўлса шунингдек, низомга мувофиқ эр-хотиндан бири ногирон бўлса бола парвариши учун нафақа олишга ҳақли ҳисобланади. МФЙ ходимлари  аризамни асосиз рад этишди деб ҳисобласангиз ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлимига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз. Шундан сўнг мурожаатингиз ижобий ҳал бўлишига ишонамиз.

Манба: Yuridik.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top