Сана: №30 (1137) 27.08.2020 | Манба: «SUG’DIYONA» газетаси | Рукн: Ногирон ҳуқуқи | Ўқилди: 697Шарҳ 0
– Ўқитувчиман. Соғлигим ёмонлашгани боис II гуруҳ ногиронлигини олдим. Иш фаолиятимни давом эттирсам бўладими? Ногиронларга қандай имтиёзлар бор?
– Пенсия таъминотига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан агар фуқарога ногиронлик пенсияси тайинланиб, ушбу ногиронлик пенсия тайинланганидан сўнг меҳнат фаолиятини давом эттирса, унинг ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги орттирган иш стажи ва ойлик иш ҳақ миқдорлари ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ҳисоблашда иш стажи ва ойлик иш ҳаки ҳисобида инобатга олиниши белгиланган.
Бундан ташқари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 75 фоизи миқдорида, кўз бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида, II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга эса пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳисоблаб чиқарилган пенсияларига устама ҳақлар белгиланади. Шунингдек, ушбу тоифадаги фуқароларга солиқ, транспорт ва соғлиқни сақлаш тизимларида бир қатор имтиёзлар белгиланган.
– 46 ёшимда II гуруҳ ногироилиги билан пенсияга чиққанман. Сўнг III гуруҳга ўтказишди, кейин умуман тугатилди. 2014 йил 60 ёшда пенсияга чикдим. 2 йил нафақа олганимдан сўнг бирдан тўхтатиб кўйишди. Сабабини сўраганимда, ҳужжатларим йўқолганини айтишди. Компьютерда ҳам чиқмагач, қайтадан 26 йиллик стаж ҳужжатларини топширдим, аслида, 32 йил эди. Жамғармадагилар 178 000 сўм билан пенсия тайинлашди, 16 йил стаж ҳисобланди. «Қолган 10 йилини суд орқали тасдиқлатинг», дейишди. Бир амаллаб 6 йилини тикладим. Ҳозир 494 000 сўм оляпман. Охирги ишлаган йилларимдаги ойлик маошим тўғрисидаги қайдлар йўқ. Шуларни қандай қилиб тиклашим мумкин?
– 2011 йил 1 январдан кейин қайта кўрик натижалари асосида ТМЭК томонидан ногиронликнинг III гуруҳи белгиланган шахсларга пенсиялар тайинланмаслиги ва тўланмаслиги белгиланган.
Пенсиянинг таянч миқдори шахснинг охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомийлигидан аниқланади. Агар пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг ойлик иш ҳақининг охирги ўн йиллик меҳнат фаолиятига оид ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлари йўқ бўлса, бундай ҳолатларда пенсия ҳисоблашда ойлик иш ҳақи йўқ бўлган даврлар учун ўша пайтдаги пенсия ҳисоблаш базавий миқдори (энг кам ойлик иш ҳаки) ҳисобланиб пенсиянинг таянч миқдори аниқланади, шунингдек, гувоҳлар кўрсатмаси асосида ойлик иш ҳақини белгилашга йўл қўйилмайди.
– 2006 йил аллергик касалланиш билан III гуруҳ ногиронлиги тайинланди. 2009 йил имтиёзли нафақага ўтдим ва менга энг кам иш ҳақининг саккиз баравари белгиланди. 2012 йил инфаркт бўлдим, 2019 йилда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказдим. Шу йил II гуруҳ ногирони бўлдим. Кейин энг кам иш хақининг 10 баравари тайинланди. Ҳозирда 1 млн. 680 минг сўм нафақа оламан. Аммо мен жуда катта маош олганман, жамғармадагилар эса менга энг кам иш ҳақини ҳисоблашди. «Қанча маош олганингиз инобатга олинмайди», дейишди. Шу тўғрими?
– Ногиронлик пенсияси учун пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин расмий белгиланган ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида белгиланади.
Ногиронлик пенсиясини тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун таянч миқдори пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида оширилади.
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи ва пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олиниши белгиланган.
2019 йил 1 январга қадар амалда бўлган тартибга асосан пенсия ҳисоблашда аникланадиган ўртача ойлик иш ҳақини аниқлашнинг энг юқори миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг (аввалги энг кам ойлик иш ҳаки) саккиз баробаридан ошмаган миқдор инобатга олинган.
Агар пенсия ҳисоблашда фуқаронинг охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) аниқланган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 10 баробаридан юқори аниқланган бўлса, юқорида қайд қилинган тартибга асосан пенсия ҳисоблашда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 10 баробаридан юқори миқдор пенсия ҳисоблашда инобатга олинмайди.
Манба: «SUG’DIYONA» №30 (1137) 27.08.2020
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...