Саламат Авезов

| |

Моддий ёрдам

Сана: 11.09.2020  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 779Шарҳ 0

Туғма I гуруҳ ногирониман 2та оёғим сабабли. Ота-она қаромоғида эдим, 2 йил олдин отамдан яқинда онамдан ажралдим. Ўзим тикувчилик билан шуғулланаман. Давлат томонидан ижтимоий нафақадан ташқари ҳеч қандай ёрдам беришмаган. Энди боқувчим йўқ қандай ёрдамлар олсам бўлади?

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунининг 19-моддаси ҳамда Меҳнат Кодкесининг 291-моддасига асосан боқувчисини йўқотганлик пенсиясиси олишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.

Бунинг учун туман пенсия бўлимига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:

– Пенсия тайинланаётган шахснинг ёшини тасдиқловчи туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт;

– Оила аъзосининг вафот етган боқувчи билан қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома, никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, у бўлмаган тақдирда – фуқаролик ҳолати далолатномаларидаги ёзувдан кўчирма, ваколатли ташкилотларнинг ёки хорижий давлатлар мансабдор шахсларининг маълумотномаси);

– Боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ёки унинг бедарак йўқолганлиги тўғрисида суднинг қарори;

– Вафот этган боқувчининг иш стажини, шу жумладан махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;

– Вафот этган боқувчининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вафот етган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотномаси.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган “Кексaлaр вa ногиронлaрни мaнзилли ижтимоий ҳимоё қилиш вa қўллaб-қуввaтлaшни янaдa кучaйтириш чорa-тaдбирлaри тўғриси”дa қарорини ўқиб кўриш орқали озиқ-овқатга доир имтиёзларни билиб олишингиз мумкин.

Манба: Yuridik.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top