Саламат Авезов

| |

Афғон уруш қатнашчи 53 ёшида пенсияга чиқишлари мумкинми?

Сана: 14.09.2020  |  Манба: АДВОКАТ 24  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 997Шарҳ 0

Мен афғон уруш қатнашчиман, ёшим 53га юқинлашаяпти. Ҳозир иш стажим ҳаммаси бўлиб 34 йил 55 ёшда пенсияга чиқсам бўладими. Ногирон фарзандини бор, қаердадир I ва II грух ногиронларга тенглаштирилган деб ёзибди бошқа сонида йўқ деб ёзибди.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида назарда тутилишича, фуқаролар пенсия тайинланиши хусусида унга доир ҳуқуқ вужудга келганидан кейин исталган вақтда мурожаат қилишлари мумкин.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз аҳолиси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга. Мазкур қонуннинг 7-моддасига кўра:

– эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлганда;

– аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Шунингдек, имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи ҳам сизнинг ҳолатингизда мавжуд эмас деб ҳисоблаймиз.

Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсиялар олиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2 ва 3-сон рўйхатларига асосан алоҳида тоифадаги фуқаролар эгадирлар:

1-сон рўйхат – ёшидан қатъий назар;

2-сон рўйхат – умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирган ҳолда;

3-сон рўйхат – умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирган ҳолда.

Умумий белгиланган ёшни қисқартирган ҳолда имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқига, шунингдек:

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддасининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар - 1 йилга қисқартирган ҳолда (эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар)

– уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар ва болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса – иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади – 5 йилга қисқартирган ҳолда;

Демак, болаликдан ногирон фарзандингиз борлигини инобатга олсак имтиёзли шартда 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсияга чиқишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.

Шунингдек, афғон уруш қатнашчиларига имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш имконияти берилмаган деб ҳисоблаймиз.

Манба: АДВОКАТ 24

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top