Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бор шахсга ОТМга киришда имтиёзлар борми?

Сана: 14.09.2020  |  Манба: Юрист Хизмати | Расмий канал  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1060Шарҳ 0

Фарзандим II гуруҳ ногирони. Ўқишга кириши учун қандай имкониятлари бор. ДТМда гуруҳини кўрсатилган эди. 50.3 балл тўплади. Ўқиишга кириши учун умид қилиб турибман, шунга батафсил тушунча беришингизни сўрайман.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ОТМларга киришида бир қанча имтиёзлар мавжуд.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси иҳПрезидентининг 14.05.2019 йилдаги ПҚ – 4319-сонли “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундириш белгиланган.

Бундан ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно. Яъни бу тоифадаги шахслардан тўлов ундирилмайди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси  Президентирининг 01.12.2017 йилдаги ПФ – 5270-сонли “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квота ажратиш тартиби жорий этилган.

Эътибор беринг! Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарорига илова билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 13-бандида кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган ногиронлиги бўлган шахслар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари доирасида талабаликка тавсия этилиши белгиланган.

Мазкур нормани қуйидагича тушунтириб ўтамиз. Мисол учун ўғлингиз топширган “ирригация” йўналиши бўйича 2020/2021 ўқув йилида энг юқори балл 179 бўлди дейлик. Бу баллнинг 30% 53.7 баллни ташкил этади.

Юқоридаги қоидада келтирилган кейинги жумланинг мазунинг қуйидагича таҳлил қиламиз. Қаранг! агар ўғлингиз топширган йўналишга ўғлингиздан ташқари яна 5та ногиронлиги бўлган шахс ўқишга топширди дейлик. Улардан бири 60 балл, иккинчиси 75 балл тўплаган деб ҳисобласак, ўқишга қабул қилишда шу баллар кетма-кетлигига амал қилинади.

Бундан ташқари агарда ногиронлиги бўлган шахслар улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган тақдирда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда тўплаган баллари билан танловда иштирок этади.

Бу қоида Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомда белгиланган.

Хулоса қиладиган бўлсак, ўғлингизни ўқишга киришида юқоридаги имтиёзлар белгиланган. Агар ўғлингиз ўзи топширган йўналиш бўйича энг юқори баллнинг 30%идан кўпроғини танлаган бўлса, унда давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин.

Манба: Юрист Хизмати | Расмий канал

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top