Саламат Авезов

| |

Ногирон фарзанди бор ходимларнинг қўшимча дам ҳуқуқлари ҳам борми?

Сана: 13.10.2020  |  Манба: YURISTKADR  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 695Шарҳ 0

Мени вояга етмаган фарзандим бор, у II гуруҳ ногирони. Ўзим ёлғиз онаман. Менга ногирон боламни ҳисобга олиб таътилимга қўшимча таътил куни қўшиб беришлари мумкинми? Қонунларда шунга йўл борми?

Ногирон боласини тарбиялаётган ходимларга амалдаги қонунчилигимизда ҳақ тўланадиган қўшимча таътил ва қўшимча дам олиш куни берилишига оид қоидалар бор.

Жумладан, Меҳнат кодексининг 232-моддасига мувофиқ, ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

Демак, агар ногирон фарзандингиз 16 ёшга тўлмаган бўлса, Сиз бир иш йили давомида қўшимча равишда 3 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган таътилдан фойдаланишингиз мумкин. Бу таътил йиллик меҳнат таътилингизга қўшиб берилиши мумкин.

Энди қаранг, Меҳнат кодексининг 230-моддасига кўра:

– ногирон боласини тарбиялаётган ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн олти ёшга тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади.

Шунингдек, «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 85-банди (рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002 й.)га асосан:

– ногирон боласини тарбиялаётган ишловчи ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн олти ёшга тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади.

Ушбу қоидаларга эътибор қаратадиган бўлсак, 16 ёшга тўлмаган ногирон фарзандини тарбиялаётган ота-онадан бирига, давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаган ҳолда ишхонадан ҳар ойда қўшимча бир кундан иборат бўлган дам олиш куни берилади.

Демак, Сиз қўшимча ҳақ тўланадиган таътилдан ташқари, ҳар ойда ҳақ тўланадиган бир кунлик қўшимча дам олиш кунидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Тўғрисини айтсам, қўшимча меҳнат таътили ва қўшимча дам олиш куни билан боғлиқ юқоридаги қоидалар амалиётимизда “соядаги қоидалар”дан бири бўлиб қолмоқда.

Яъни, ногирон боласини тарбия қилаётган ходимларга бундай имтиёзли дам олиш имконини иш берувчиларнинг ўзлари билиб-туриб бермайдилар, ёки ходимлар ўз ҳуқуқларини яхши билмайди. Шу сабабдан кўпинча, МК 230 ва 232-моддалари ҳамда 1136-сонли Низомнинг 85-банди талаблари бир четда, кўздан нарида – сояда қолиб кетаверади.

Манба: YURISTKADR

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top