Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бўлган шахслар фарзандлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчиларига дарсликлар тўплами билан бепул таъминланадими?

Сана: 19.10.2020  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 389Шарҳ 0

Мен болалигимдан I гуруҳ ногирониман. Оилали бир ўғил ва бир қизим бор, фарзандларим мактаб ўқувчилари. Ногиронлиги бўлган шахслар фарзандлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланадими?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 28 апрелда 2577-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 28-бандига мувофик дарсликлар ва ЎМҚ(укув методик кулланма)ларни (чет тиллари бўйича дарсликлар ва уларга ЎМҚлар бундан мустасно) харид қилиш ва етказиб бериш бўйича қуйидаги харажатлар Жамғарма томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади:

– умумтаълим мактабларининг биринчи синф ўқувчиларини таъминлаш учун;

– «Меҳрибонлик» уйлари, махсус мактаб ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари бўлган ўқувчиларни таъминлаш учун;

– ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчиларни таъминлаш учун, нодавлат умумтаълим мактаблари бундан мустасно;

– умумтаълим мактаблари ижара тизимини дарсликлар билан бирламчи таъминлаш учун;

– умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини ЎМҚлар билан таъминлаш учун.

Бунда дарсликлар тўплами билан бепул таъминланадиган ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалардаги ўқувчиларнинг рўйхати 1 сентябргача фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари илтимосномасига ва ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан умумтаълим мактабининг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.

Жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсони мавжуд бўлган ўқувчиларни дарсликлар билан таъминлаш фойдаланишга яроқли бўлган мавжуд дарсликларни ҳисобга олган ҳолда умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасини янгилаш ва тўлдириш орқали амалга оширилади.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: >“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top