Саламат Авезов

| |

Соғлиғини сабаб қилиб ходимни бўшатиш мумкинми?

Сана: 4.11.2020  |  Манба: YURISTKADR  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 762Шарҳ 0

Ходим жароҳат олиб 6 ой даволанди ва ТМЭК ҳулосасига кўра ходимга II гурух ногиронлиги берилди. Шундан сўнг Касаба уюшмаси қўшма қарорига асосан ходимга товон пули ва ногиронлик нафақаси белгиланди. Ҳозирги вақтда ходим тўлиқ соғайгунга қадар, соғлиғини сабаб қилиб ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 2-бандига кўра, ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқлиги сабабли (100-модда иккинчи қисмининг 2-банди) у билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин.

Бундай ҳолатларда шартнома агар ходимнинг бажараётган ишига нолойиқлигига унинг соғлиғи сабаб бўлиб, тиббий хулосага кўра бу мазкур ишни бажаришга тўсқинлик қилсагина бекор қилинади.

Айнан мана шу каби вазиятларда амалиётда кўп тушунмовчилик бўлади.

Аслида, агар ходим унга топширилган ишни уддаласа, тиббий хулосага кўра соғлиғининг ёмонлашуви, шунингдек ногиронлик берилиши, меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисмининг 2-банди бўйича бекор қилиш учун етарли сабаб бўлиб ҳисобланмайди.

Бундай вазиятларда ходим ўз ишини давом эттириши лозим бўлади.

Лекин, ходим бажариши лозим бўлган ишни уддалашдан қатъи назар, агар тиббий хулосага кўра,  ушбу ишни бажариши тўғри келмаса ёки меҳнат жамоаси аъзолари ёхуд улар хизмат қиладиган фуқаролар учун хавф туғдирсагина, меҳнат шартномасининг соғлиғи ҳолатига кўра бекор қилиниши мумкин бўлади.

Манба: YURISTKADR

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top