Саламат Авезов

| |

II гуруҳ ногирони 1 йилга таътил олиши мумкинми?

Сана: 13.11.2020  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 747Шарҳ 0

Менинг аёлим вақтинча II гуруҳ ногирони, кейинги йил ишга қайтмоқчи, ўз иш ўрнини йўқотмаслик учун қандай тартибда иш жойига ариза ёзиб бериши керак ёки иш жойи, 1 ставка йўқолиб кетмаслиги учун нима маслаҳат берасиз? Ўзи ҳамшира, физиотерапия бўлимида, ёши 38 да.

Аёлингизга ўз ҳисобидан таътил олишини маслаҳат берамиз.

Меҳнат кодексининг 150-моддасида ҳодимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар ҳақида норма келтирилган.

Унга биноан:

Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда таътил берилади:

– 1941-1945-йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахсларга – ҳар йили ўн тўрт календар кунга қадар;

– ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига – ҳар йили ўн тўрт календар кунга қадар;

– икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга (234-модда);

– ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга – ҳар йили ўн тўрт календар кунга қадар (232-модда);

– меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Шундай экан аёлингиз иш ҳақи сақланмаган ҳолда бир йилга таътили олиши мумкин. Шунда унинг бир ставкалик иш жойи ҳам сақланиб қолади. Чунки аёлингиз иккинчи гуруҳ ногирони бўлганлиги сабабли имтиёзли тоифага киради.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top