Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бор шахснинг бола парвариши таътили даврида ишга чиқишига тусқинлик қилиш тўғрими?

Сана: 13.11  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 752Шарҳ 0

Мен болаликдан II гуруҳ ногирониман. Мактабда ишлар эдим, бола парваришида эдим. Фарзандим 1 ёш ишга қайтмоқчи эдим раҳбаримиз ишга олишдан бош тортди. Шу тўгрими?

Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда – етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилади. Мана шу таътил тугаганидан кейин ходим ишга чиқиши мумкин.

Шунингдек, ушбу кодекснинг 234-моддасига кўра аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи икки ёки уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади.

Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Демак, сиз йўқорида кўрсатиб ўтилган қоидаларга асосланиб ишга қайтишингиз мумкин. Сизнинг ишга қайтишингизга раҳбарингизнинг тўсқинлик қилиши меҳнат қонунчилигига зид ҳисобланади.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top