Саламат Авезов

| |

III гуруҳ ногиронлари учун нафақа берилмаслиги тўғрими?

Сана: 15.11.2020  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1379Шарҳ 0

Мен 1988 йили СССР вақтлари Москва шаҳрида Ҳарбий хизматдан II гуруҳ ногирони бўлиб кайтганман. Шундан 2013 йилгача II гуруҳ ногирони бўлиб пенсия олиб келдим ва шу йили қайта тиббий текширувдан ўтказишиб III гуруҳ ногиронлигини беришди ва 2015 йилгача пенсия беришди ва яна текширувдан ўтказишиб III гурух ногиронлигида қолдириб лекин пенсиямни ўзиб қўйишди. Сабабини суриштирсам 2011 йил чиқган конунга кўра бу мумкин эмас дейишди. Агар шундай булса нега 2013-2015 йиллар менга пенсия бериб келишди? Ва ҳозир ҳам III гуруҳ ногиронлигида яшаб келаётган танишларим пенсия олиб келишмокда, лекин менга беришмаяпти. Илтимос шу хакида батафсил тушунча берсангиз. Шу масалада мен пенсиямни қайта тиклашим мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низовга мувофиқ 2011 йил 1 январдан кейин ногиронликнинг III гуруҳи белгиланган шахсларга, шу жумладан, такрорий тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг ногиронликнинг III гуруҳи белгиланган шахсларга ногиронлик пенсияси тайинланмайди ва тўланмайди, Чернобиль ҳалокати оқибатида III гуруҳ ногиронлигини олган шахслардан ташқари.

Мисол: Фуқарога 2010 йилда тайинланган III гуруҳ ногиронлик пенсияси ногиронликнинг бутун даври давомида тўланади. Ушбу фуқаро 2011 йил 1 январдан кейин такрорий тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг қайта ногиронликнинг III гуруҳи белгиланса пенсия тўланиши тўхтатилади.

Сизга 2013-2015 йиллари III гуруҳ ногиронлик нафақаси тайинлангани ва тўлангани бу хатолик оқибатида амалга оширилган.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top