Саламат Авезов

| |

Ойлиқни олишим учун судга беришим керак экан

Сана: 28.11.2020  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 691Шарҳ 0

Мен Зоиров Баҳриддин Ҳамраевич 1980 йил туғилганман. Самарқанд вилояти, Паяриқ тумани, Қудуқча қишлоғида истиқомат қиламан. Мен II гуруҳ ногирониман яъни хассага таяниб юраман. 2009-2011 йилларда имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган Республика касб-ҳунар коллежини томоладим. 2011 йил Халқобод маиший хизмат ва сервис касб-ҳунар колледжига ишга кирдим ва 2019 йилгача ишладим. Ўша пайтда мени огоҳлатирмасдан ишдан бўшатганди. Ҳозирги пайтда колледж тугатилган, лекин оҳирги расчётный ва компенсацияларни тўламаганди. 2020 йил 21 октябрда ойлиқ ботимга маблағ тушди. Ойлиқни олишим учун судга беришим керак экан. Қандай қилиб ойлиқни олсам бўлади.

Сизнинг ушбу саволингиз бўйича мехнат қонунчилигига риоя этилишининг бир қанча турлари бузилиши кўринмоқда. Яъни иш берувчи Мехнат кодексининг 102-моддасига мувофиқ меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан (100-модда иккинчи қисмининг 1-банди)  бекор қилинганда камида икки ой олдин ходимни ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт ва ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан юқорида назарда тутилган огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин. Бундан ташқари ушбу кодекснинг 109-моддасига мувофиқ ишдан бўшатиш нафақаси, қолаверса 151-моддага мувофиқ меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

Энди юқоридаги кўрсатиб ўтилган қоидалардан ташқари шуни ҳам айтиб ўтишим жоизки, Мехнат кодексининг 270-моддасига мувофик Судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш учун қуйидаги муддатлар белгиланади:

– ишга тиклаш низолари бўйича – ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой;

– ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича – зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб бир йил;

– бошқа меҳнат низолари бўйича – ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой.

Ушбу моддада белгиланган муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top