Саламат Авезов

| |

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар уй-жой олишда қандай имтиёзлар бор?

Сана: 28.11.2020  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 779Шарҳ 0

Мен I гуруҳ ногирониман, Қашқадарёда яшайман, аммо Тошкентда, Миллий университетда ўқийман, шу ўринда шахсий масалардан келиб чиқиб, мен кам таъминланган оилаларга мўлжалланган, Тошкентдан имтиёзли уй-жой олмоқчи бўлдим, шунда мени Тошкентда рўйхатда турмаганинг учун сенга имтиёзли уй берилмайди деб қайтариб юборишди, шу туғрими?

Вазирлар Маҳкамасининг 14-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 38-бандига мувофиқ уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларни бириктириш ҳудудий комиссия томонидан қуйидаги мезонлардан бири мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:

а) ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш;

б) бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;

в) кўп болали оила;

г) она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;

д) ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

е) оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;

ж) турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.

з) таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар.

Шунингдек, Кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш учун турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс ҳудудий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ариза;

б) қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

в) уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахснинг ушбу Низомнинг талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

Юқорида келтирилган асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда, шунингдек агар тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда квартирани бириктириш рад этилиши мумкин.

Юқорида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича квартирани бириктиришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top