Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бўлган шахслар намунали уйлардан олса бўладими

Сана: 28.11.2020  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 723Шарҳ 0

Ҳозирги кунда уй масаласи қийнаяпди. Қариндошлар ўртасида жанжал бўлмоқда, уй эса менинг номимда, лекин чиқ демоқда. Шу қариндошларга ташлаб кетмоқчиман. Жонга тегди, агар иложи бўлса тез кетсам. Намунали уйлардан олсам бўладими, фақат кўп қаватли уйларда яшай олмайман, чунки сиқилиб кетаман. Иложи борми уй олишнинг, агар иложи бўлса ёрдам беринг илтимос ва ўтиниб сўрайман.

Вазирлар Маҳкамасининг 103-сонли қарорига мувофиқ  уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлиги бўлган фуқаролар тегишли туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилаган комиссияга мурожаат этиши мумкин.

Аризани кўриб чиқиш ва ариза берувчиларнинг ижтимоий устуворлигини аниқлашда Комиссия томонидан қуйидаги ижтимоий мезонлар ҳисобга олинади:

а) ариза берувчида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг йўқлиги ва турар жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши;

б) бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши;

в) кўп болали;

г) ариза берувчи оиласининг даромади;

д) бир ёки ундан кўп бола ота-оналардан бири (тўлиқ бўлмаган оила) томонидан тарбияланиши ва боқилиши;

е) ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

ж) ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;

з) уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв.метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв.метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.

Кейинги йилда Дастурда иштирок этиш истагини билдирган барча ариза берувчиларнинг рўйхатини шакллантириши учун ҳар йиллик асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган Дастурда иштирок этиш учун ариза тақдим этилишининг охирги санасидан кейин аризалар қабул қилинмайди.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top