Саламат Авезов

| |

«Ногирон бола парваришлаганим учун имтиёз йўқми?»

Сана: №2 (1157) 14.01.2021  |  Манба: «SUG'DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 636Шарҳ 0

– 1987 йил Қўқон педагогика билим юртида ўқиганман. Ногирон бола парваришлаганим учун эртароқ нафақага чиқаман, деб жамғармага учрашсам, «Болани 8 ёшдаан ногиронликка чиқармагансиз», деб қайтаришди. 16 йиллик иш стажим бор, ўқиганим билан 19 йил. Ҳақиқатдан ҳам 55 ёшда пенсияга чиқоламанми?

– Болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса, иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги №252-сонли қарори билан тадиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 12-банди н-кичик бандига асосан, бола 8 ёшгача ногирон бола, деб эътироф этилишини тасдиқлайдиган ТМК томонидан берилган тиббиёт хулосаси ёки ТМК томонидан берилган ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланадиган касаллик бўйича даволаш-профилактика муассасасида ҳисобда турганлик тўғрисидаги маълумотнома илова қилиниши керак.

Агар сизнинг иш стажингиз давомийлиги 20 йилни ташкил қилмаган бўлса ва фарзандингизга ногиронлик белгиланган пайтда у 8 ёшдан катта бўлган бўлса, имтиёзли асослардаги ёшга доир пенсия тайинлашнинг ҳуқуқий асоси мавжуд эмаслиги ҳамда 55 ёшга тўлиб, умумий асослардаги ёшга доир пенсия тайинлаш учун мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Манба: «SUG'DIYONA» №2 (1157) 14.01.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top