Саламат Авезов

| |

Ногиронлик сабаб ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?

Сана: 21.01.2021  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 755Шарҳ 0

Мен II гуруҳ ногирониман. Менга ўхшаган инсонлар учун ишлаш ёки ишлаётган инсонларга қандей қарорлар ёки янги қонунлар бор. Бир танишим ногиронсиз ишлашингиз мумкин эмас соғлиғингиз тўғри келмайди деб ишдан бўшатибди. Лекин ариза ёзмаган экан.

Авваламбор, эътиборингиз учун раҳмат.

Ўзбекистон Республикасида ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан катта эътибор берилган. Уларга бир қатор имтиёз ва енгилликлар қонун ва қонун ости ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган.

Хусусан, 15 январ 2021 йилда кучга кирган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун ушбу инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги асосий қонун бўлди дейиш мумкин.

Эътиборингизни қонуннинг 6-моддасига қаратмоқчимиз. Қаранг! ушбу моддага мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан ҳар қандай ажратиб қўйиш, истисно этиш, четлатиш, чеклаш ёки афзал кўриш, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишни рад этиш тақиқланади.

Қонуннинг 42-моддасига кўра ногиронлиги бўлган шахс одатдаги меҳнат шароитларига эга ташкилотларда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи ихтисослаштирилган корхоналарда, цехларда ва участкаларда ишлашга, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган якка тартибдаги меҳнат фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга оширишга ҳақли.

Шундай экан, ногиронлиги бўлган шахслар барча фуқаролар каби корхона, муассаса ёки ташкилотларда меҳнат қилиши мумкин.

Ушбу норманинг иккинчи қисмида меҳнат муносабатларининг барча шаклларига нисбатан, шу жумладан ишга қабул қилиш шартларига, ишга ёллашга, меҳнат фаолиятини амалга оширишга, ишни сақлаб қолишга, хизматда (ишда) лавозим бўйича кўтарилишга, шунингдек хавфсиз меҳнат шароитлари таъминланишига нисбатан ногиронлик белгисига кўра камситиш тақиқланиши белгиланган.

Шунингдек, Меҳнат кодекси 220-моддасига биноан:

– I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

– I ва II гуруҳ ногиронларига ўттиз календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.

Лекин бир нарсани тушунинг агарда ногиронлиги бўлган ходим меҳнат қилаётган ходимнинг лавозими унинг соғлигига тўғри келмаса ёки меҳнат мажбуриятини бажаришга ходимнинг ногиронлиги йўл қўймаса, иш берувчи унга корхонадаги мос келадиган ишни таклиф қилиши шарт (МК 92-м).

Агар ушбу ходим бу лавозимда ишлашни рад этса, иш берувчи МК 100-моддаси иккинчи қисми 2-банди билан яъни соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши муносабати билан ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. Сиздаги вазиятда ҳам шундай.

Агар танишингиз ишлаётган лавозимдаги меҳнат мажбуриятини бажариш унинг соғлигига таъсир қилса ёки бошқа ҳолат рўй берса, унда иш берувҳи МК 92-моддасига амал қилиши шарт.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top