Сана: 26.01.2021 | Манба: https://t.me/nogironhuquqi | Рукн: Ногирон ҳуқуқи | Ўқилди: 651Шарҳ 0
Прописка ўзгартирилса яъни Сурхондарёдан Тошкент шаҳрига киритилса пенсия олишда муаммолар бўлмайдими, пенсиямни пластик карта орқали олар эдим.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сенятбрдаги 252-сонли қарорига кўра тижорат банкининг филиали орқали пенсия оладиган пенсионер ҳар 6 ойда пенсия тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига келиш йўли билан ўзининг пенсия суммасини олиш ҳуқуқини тасдиқлаши зарур.
Пенсионер белгиланган муддатда Пенсия жамғармаси бўлимига келмаган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими ходимлари ўн кун мобайнида:
– унинг тирик эканлиги;
– ишга жойлашганлиги;
– яшаш жойи ўзгарганлиги ёки чет элга кетганлиги;
– жазони ўташ жойларида эканлиги;
– кексалар ва ногиронларнинг интернат уйларида (пансионатларида) яшаётганлиги ҳолатларини аниқлаш учун пенсионер яшайдиган жойга борадилар.
Олинадиган пенсияга пенсионернинг ҳуқуқи тасдиқланган тақдирда пенсияни тўлаш навбатдаги 6 ойга давом эттирилади.
Пенсионернинг ҳуқуқлари тасдиқланмаган тақдирда пенсияни тўлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли органи вакиллари ва қўшнилар иштирокида Пенсия жамғармаси бўлими ходимлари томонидан тузилган тўланаётган пенсияни тўлашга ва унинг миқдори асосланганлигига таъсир кўрсатувчи ҳолатни тасдиқлайдиган далолатнома асосида тўхтатиб турилади.
Кўрсатиб ўтилган далолатнома асосида Пенсия жамғармаси бўлими пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш (тўхтатиш) ёки унинг миқдорини ўзгартириш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси доирасида пенсионернинг яшаш жойи ўзгарган тақдирда пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди Пенсия жамғармаси бўлимининг сўрови асосида почта орқали жўнатилади ёки пенсионернинг (ишончли вакилнинг) қўлига берилади.
Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.
Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...