Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бўлган яхши мутахассисни ишга олиш мумкинми?

Сана: 28.01.2021  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 630Шарҳ 0

II гуруҳ ногиронлиги бор фуқора билан ишчи шартнома асосида ишга жалб қилиш мумкинми? Шунингдек ушбу фуқаронинг ногиронлик пенсиясига зарари борми ёки йўқми? Сабаби бу фуқаро яхши ётуқ мутахассис ҳисобланиб, унга ишлаш имкониятига қараб, ўзига мос равишда ишга жалб қилинмокчи.

Агар ўша фуқаронинг ногиронлиги унинг меҳнат фаолиятини амалда оширишга тўсқинлик қилмаса ва, асосийси, унинг соғлиги ёмонлашишига олиб келмаса, унда меҳнат шартномаси тузган ҳолда уни иш билан таъминлашга ҳеч қандай чеклов йўқ.

Аксинча амалдаги қонунчилик ногиронлиги бўлган фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида уларга имтиёзлар берган.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун 43-моддасига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш маҳаллий меҳнат органлари томонидан таъминланади.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ходимларининг сони йигирма нафардан ортиқ бўлган ташкилотларда ходимлар умумий сонининг камида уч фоизи миқдорида ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланади.

Таъкидлаш керакки, ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини ҳамда маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилган корхоналар ва иш ўринлари ташкил этилади. Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар шарт-шароитлари ўз имкониятларига мувофиқ бўлган ишлаб чиқаришда иштирок этиш учун устувор ҳуқуққа эга бўлади.

Энди қаранг! Меҳнат кодекси 220-моддаси кўра ТМЭКнинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир.

Хусусан:

– I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

– I ва II гуруҳ ногиронларига ўттиз календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.

Бундан ташқари, Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.

Бундан кўриниб турибдики, сиздаги вазиятда ҳам ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул мумкин ва унга юқоридаги меҳнат шароитларини яратиб бериш керак бўлади.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top