Саламат Авезов

| |

I гуруҳ ногиронлари нафақани кўпайтирса бўлмайдими?

Сана: 05.02.2021  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 643Шарҳ 0

Мен I гуруҳ ногирониман. Мактабга ишга кирганимга 2 йил бўлганда шунақа касал бўлиб қолдим. Ногронликка 2 йиллик стажим билан чиқаришди. Мана 20 йилдан ошди ётиб қоганман, нафақам йиллар давомлигида кўтарилиб 700 000 сўмдан ошди. Стажсиз I гуруҳ ногиронлари нафақаси кўп экан деб эшитдим, мени нафақамни кўпайтирса бўлмайдими?

Сизга ТМЭК қарорига мувофиқ ногиронлик гуруҳи белгиланиб, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга кўра ногиронлик пенсияси тўланади. Яъни  ногиронлик пенсияси ТМЭК томонидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган, суғурта қилинган ходимларга:

– меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллигига чалинганлиги туфайли – меҳнат фаолиятининг муддатидан қатъи назар;

– бошқа сабаблар туфайли – муддати суғурта қилинган ходимнинг ногиронлик рўй берган вақтдаги ёшига боғлиқ тегишли умумий меҳнат стажига эга бўлган тақдирда тайинланади.

Умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади:

Ёш Иш стажи
23 ёшга қадар 2
23 ёшдан 26 ёшга қадар 3
26 ёшдан 31 ёшга қадар 5
31 ёшдан 36 ёшга қадар 7
36 ёшдан 41 ёшга қадар 9
41 ёшдан 46 ёшга қадар 11
46 ёшдан 51 ёшга қадар 14
51 ёшдан 56 ёшга қадар 17
56 ёш ва ундан ошганда 20

 

20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилганидан кейин ногирон бўлиб қолган шахсларга пенсиялар иш стажидан қатъи назар тайинланади.

Агарда сизнинг иш стажингиз бўлмаганда сизга ногиронлик нафақаси тайинланган бўлар эди. Бунда ногиронлик нафақаси иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ёшидан қатъи назар тайинланади.

Демак, сизга ногиронлик пенсияси иш стажингиздан келиб чиқиб тайинланган. I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида оширилади.

Эндиликда сизда ногиронлик гуруҳи ўзгарган ҳолатда пенсия миқдори ҳам ўзгариши мумкин.

Агарда сизда тушунмовчиликлар мавжуд бўлса тайинланган пенсияни қайта ҳисоблаш учун Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимига мурожаат этишинги мумкин.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top