Саламат Авезов

| |

Чернобилда хизмат қилган ва вафот этган шахснинг пенсиясини олиш мумкинми?

Сана: 09.02.2021  |  Манба: PFRU.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 732Шарҳ 0

Турмуш ўртоғим Чернобилда хизмат қилган. 1 350 000 сўм пенсия оларди. Уч йил олдин вафот этган. Ўзим 360 000 сўм пенсия олардим, турмуш ўртоғимникини қўшиб, 769 000 сўм чиқаришди. Танишларим «Эллик фоиз оширилиши керак эди», дейишяпти. Аслида қандай?

Пенсия жамғармаси давлат пенсия таъминотини ташкил этишда Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" Қонуни ва пенсия таъминотига оид бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 2-моддасига асосан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади: ёшга доир пенсия, ногиронлик пенсияси, боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

Қонуннинг 4-моддасига асосан, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

Пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, пенсиянинг таянч миқдоридан, иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан ва пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан таркиб топади.

Ушбу Қонун билан пенсияларнинг қуйидаги таянч миқдорлари белгиланади:

а) ёшга доир пенсия учун – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун (31 ва 33-моддалар) олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин расмий белгиланган ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида;

г) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун-пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин ёшга доир энг кам пенсиянингкамида 50 фоизи миқдорида.

Пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсияларнинг таянч миқдорлари қуйидагича оширилади:

а) ёшга доир пенсиялар – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун (31 ва 33-моддалар) олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

г) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун-боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 133-бандига мувофиқ пенсияларнинг бир турини олган пенсионер Қонунга мувофиқ унга бўлган ҳуқуқ мавжуд бўлган тақдирда пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади ва қонун ҳужжатлари билан қўйиладиган талабларга мувофиқ бошқа турдаги пенсия тайинланади.

Пенсияларнинг бир турини олган пенсионер Қонунга мувофиқ унга бўлган ҳуқуқ мавжуд бўлган тақдирда пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Пенсия жамғармаси бўлими пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги масалани шахс тегишли ариза билан мурожаат қилганда кўриб чиқади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top