Саламат Авезов

| |

«Ногиронлик нафақасини ошириш мумкинми?»

Сана: №8 (1163) 25.02.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 677Шарҳ 0

– 2007 йил 23 мартда ўнг буйрагимм ўсимта пайдо бўлгани сабабли операция йўли билан олиб ташланди. Шу йили ТМЭК томонидан II гуруҳ ногиронлиги белгиланди. 2009 йил III гуруҳга ўтказишди. Ҳозир 495 000 сўм нафақа оляпман. Бу пул дори-дармонимга етмаяпти. Нафақани ошириш мумкинми?

– Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармасининг берган маълумотига асосан, сизга 2007 йил сеитябрь ойида 15 йил иш стажи ҳисоббидан II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланиб, тўлаб келинган.

2009 йил октябрь ойида ТМЭК томонидан қайта тиббий кўрикдан ўтказилиб, III гуруҳ муддатсиз ногиронлик гуруҳи белгиланганлиги сабабли пенсия миқдори қайта ҳисобланиб, тўлаб келинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармомга асосан 2020 йил 1 сентябрдан пенсия миқдори 446 371 сўмга етказилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикас Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 сентябрдага «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 866-сон қарорига асосан, сизга 2019 йил 1 октябрдаи ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 000 сўм миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси белгиланган.

Пенсия йиғма жилдидаги мавжуд ҳужжатларга асосан пенсия миқдорини ошириш имконияти мавжуд эмас.

Агар ТМЭК томонидан қайта тиббий кўрикдан ўтказилиб, сизга I ёки II гуруҳ ногиронлит белгиланса, пенсия микдори қайта ҳисобланиши мумкин.

Манба: «SUG’DIYONA» №8 (1163) 25.02.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top