Саламат Авезов

| |

Алоҳида имтиёзли кредитлар мавжудми?

Сана: 05.03.2021  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 663Шарҳ 0

Мен I гуруҳ ногирониман. Инмконияти чекланганлар учун алоҳида кам фоизли кредитлар борми ва қайси банкдан олсак бўлади шу тўғрисида маълумот берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4498-сонли Қарорига мувофиқ Ҳар бир оила – тадбиркор дастурини амалга ошириш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Ушбу кредитни маҳалла фуқаролар йиғини ва сектор раҳбарининг тавсияномасига мувофиқ ҳудудингизга бириктирилган тижорат банкидан олишингиз мумкин.

Кредит Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига тенг йиллик фоиз билан уч йил муддатгача олти ойлик имтиёзли давр билан ажратилади.

Бугунги кунда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида имтиёзли кредитлар ажратиш белгиланмаган. Ушбу шахслар юқорида кўрсатиб ўтилган кредитлардан фойдаланиб, ўз тадбиркорлигини юритиши мумкин.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top