Саламат Авезов

| |

Мен II гуруҳ ногиронлиги бўйича нафақа олишга ҳақлиманми?

Сана: 26.03.2021  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 846Шарҳ 0

Мен болаликдан ногиронман. 5 ёшида полимент оқибатида бир умрга оқсоқланиб қилдим. Менга II гуруҳ ногиронлиги берилган. Ҳар йили тиббий кўриклардан ўз вақтида ўтиб турдим. Шу йиллар оралиғида II-III гуруҳ ногирони деб нафақасини олдим. 2012 йилда менга муддасиз нафақа олиш имкони берилди. Бироқ ордадан бир йил ўтиб, 2013 йилда ТМЭК менга ариза ёздирган. Ариза ёзиш натижасида нафақа пулидан ажралишни ўша вақтда англамагандим. Чунки мени III гуруҳига туширишган. Натижада 2013 йилдан буён нафақасиз келмоқдаман. Шу ҳолатга ойдинлик киритиб беришингизни сўрайман. Мен II гуруҳ ногиронлиги бўйича нафақа олишга ҳақлиманми?

Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарорига кўра 2011 йил 1 январдан кейин ногиронликнинг III гуруҳи белгиланган шахсларга, шу жумладан, такрорий тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг ногиронликнинг III гуруҳи белгиланган шахсларга ногиронлик пенсияси тайинланмайди ва тўланмайди, Чернобиль ҳалокати оқибатида III гуруҳ ногиронлигини олган шахслардан ташқари.

Мисол: Фуқарога 2010 йилда тайинланган III гуруҳ ногиронлик пенсияси ногиронликнинг бутун даври давомида тўланади. Ушбу фуқаро 2011 йил 1 январдан кейин такрорий тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг қайта ногиронликнинг III гуруҳи белгиланса пенсия тўланиши тўхтатилади.

Пенсионер соғлиғининг ҳолати ва яшаш фаолиятининг чекланганлиги даражаси ўзгарганда, ТМЭКнинг асоссиз қарори ҳолатлари аниқланганда, ногиронликни белгилашнинг тўғрилигини текширишларда, шунингдек агар ТМЭК қарори сохта ҳужжатлар асосида чиқарилган бўлса пенсионер белгиланган тартибда ўтказиладиган такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш учун келмаган тақдирда пенсияни тўлаш тўхтатиб қўйилади ва у фақат фуқаро ТМЭКга янгидан мурожаат қилган ва I ёки II гуруҳ ногирони деб эътироф этилган кундан бошлаб тикланиши мумкин.

Қайта тиббий кўрикдан ўтказилган шахс меҳнатга лаёқатли деб эътироф этилган тақдирда пенсия у меҳнатга лаёқатли деб эътироф этилган ойнинг охиригача, бироқ ногиронлик белгиланган кундан ортиқ бўлмаган муддатга тўланади.

Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 195-сонли қарорига кўра даволовчи врачлар ва ДПМнинг даволаш-маслаҳат комиссиялари (кейинги ўринларда ДМК деб аталади) раислари ногиронлик гуруҳи қайта тиббий кўрикдан ўтказиш муддати кўрсатилган ҳолда белгиланган фуқароларни ТМЭКда тиббий текширишга юбориш учун ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.

Кўрсатиб ўтилган муддатлардан олдин қайта тиббий кўрикдан ўтказиш, белгиланган тартибда, соғлиқнинг ҳолати ва ҳаёт фаолиятининг чекланганлик даражаси ўзгарганда, ногиронликни белгилашнинг тўғрилиги бош ТМЭК, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан текширилганда, ТМЭК қарорининг асоссизлиги ҳолатлари аниқланганда, шунингдек агар ТМЭК қарори сохта ҳужжатлар асосида чиқарилганда ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда амалга оширилади.

Муддатсиз ногиронлар деб эътироф этилган шахслар ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин.

Органлар функциялари ҳамда организм тизимларининг қайта тикланадиган, такрорий морфологик ўзгаришлари ва бузилишлари содир бўлганда, даволашнинг ва ўтказилган реабилитация тадбирлари самарадорлигини, соғлиқнинг ҳолатини ҳамда ижтимоий мослашиш даражасини кузатиш мақсадида ногиронларни такрорий қайта тиббий кўрикдан ўтказишлар ногиронлик белгиланган вақтдан бошлаб олти ойда, бир ёки икки йилда бир марта амалга оширилади.

Такрорий қайта тиббий кўрикдан ўтказиш учун ТМЭК ногиронга қайта тиббий кўрикнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган билдиришнома юборади.

Зарур даражада хабардор қилинган шахс, узрли сабаблардан (стационар даволанишда, хизмат сафарида ёки ўқишда бўлишдан) ташқари, қайта тиббий текширишга келмаган тақдирда,унга қайта тиббий кўрикнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган такрорий билдиришнома юборилади.

Зарур даражада хабардор қилинган шахснинг қайта тиббий кўрикдан ўтказишга узрли сабабларсиз такроран келмаганлиги такрорий қайта тиббий кўрикни ўтказишнинг белгиланган санасидан кейин 10 кун ўтгач ногиронлик бўйича пенсияни тўлашни тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланади.

Ногиронлик бўйича пенсия тўлашни тўхтатиб қўйиш ногироннинг доимий яшаш жойига борган ҳолда тузилган ногироннинг такрорий қайта тиббий кўрикдан ўтказишга келмаганлигини тасдиқловчи далолатнома асосида, фуқароларнинг тегишли маҳалла, шаҳарча, қишлоқ ёки овул йиғини, ТМЭК, ТМК ва Пенсия жамғармаси бўлими вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Кўрсатиб ўтилган далолатнома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари пенсия тўлашни далолатнома тузилган санадан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб тўхтатиб қўяди.

Бундай шахсларга ногиронлик пенсияси тўлашни тиклаш фақат бош ТМЭКларнинг тўловлар тўхтатиб қўйилган кундан бошлаб фуқаро соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги эксперт қарори асосида амалга оширилади.

Тиббий кўрикдан ўтказилувчи туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭК қарорига рози бўлмаган тақдирда у бир ой мобайнида бош ТМЭКга ёки, белгиланган тартибда, судга мурожаат қилиши мумкин.

Сиз умумий тартибда тиббий кўрикдан ўтадиган бўлсангиз, яъни соғлиғингиз ҳолатидан шикоятитнгиз бўлса ва ногиронликни белгилатиш истагида бўлсангиз ҳудудий даволаш-профилактика муассасасига мурожаат этишингиз мумкин ва сизга соғлиғингиз ҳолатида келиб чиқиб ТМЭКга йўлланма берилади.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
"Мадад" ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: "Disability Rights" – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top