Сана: 2.04.2021 | Манба: Юрист Хизмати | Рукн: Ногирон ҳуқуқи | Ўқилди: 838Шарҳ 0
Оилада 4 киши яшаймиз эрим мен ва 2 та ўғлим эрим II гуруҳ ногирони 1 болам болаликдан ногирон ўзим 0,5 стовкада 4 60 000 (тўрт юз олтмиш минг) ойлик оламан, 1 болам мактаб ўқувчиси. Оилага жами дорамад 2 623 000 (икки миллион олти юз йигирма уч) минг сўм киради. Эрим ва ўғлимнинг ногиронлик нафақаси ўзимнинг ойлик маошим.
Вазирлар Маҳкамасининг 5 март 2021 йилдаги 122-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низоми 19-бандида оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этиладиган ҳолатлар белгиланган.
Улар орасида ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган мезондан ошганлиги ҳолати ҳам мавжуд.
Низомнинг 6-бандида кўра оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.
Бизнингча пенсия жамғармаси ходими айнан шу асосга кўра сизларга нафақа тўлашни тўхтатган.
Бироқ низомнинг 22-бандида белгиланган қоида пенсия жамғармаси ходимининг гаплари асоссиз эканлигини кўрсатади.
Мазкур бандда оиланинг жами даромадига бир ойлик ўртача жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оила томонидан олинган даромадлар тоифаси келтириб ўтилган.
Улар қаторида пенсия ва нафақалар ҳам мавжуд, лекин бундан шахснинг ногиронлиги бўйича оладиган нафақаси мустасно сифатида белгилаб қўйилган.
Шундай экан, сиздаги вазиятда оилангизнинг жами даромадини аниқлашда, турмуш ўртоғингизнинг ногиронлик нафақаси қўшиб ҳисобланмаслиги керак.
Хулоса қиладиган бўлсак, пенсия ходимининг гаплари ҳуқуқий асосга эга эмас.
Сизлар моддий ёрдам (нафақа) олишга ҳақлисизлар.
Бу вазиятда аввал пенсия ходимига жавобимизни кўрсатинг, агар у ушбу хулосамизга тушунмаса ёки бошқача қоида билан рад этса, унда сиз туман прокуратурасига ўша ходимнинг ҳаракатлари устидан шикоят қилишингиз мумкин бўлади.
Манба: Юрист Хизмати
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...