Саламат Авезов

| |

«Ногиронлик пенсияга қўшилмайдими?»

Сана: №15 (1170) 15.04.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 832Шарҳ 0

– 15 йилдан буён полиартритдан қийналаман. Оёғимга учта темир ўрнатилган. Охирги операциядан кейин II гуруҳга чиқишга рухсат беришди. Лекин Пенсия жамғармаси ногиронлик нафақасини қўшмай, фақат қарилик пенсияси беряпти. Ногиронлик нафақаси пенсияга кўшилмайдими?

– Пенсия жамғармаси ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни ва пенсия таъминотига оид амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, иш олиб боради.

Қонуннинг 4-моддасига асосан, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш хуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

Қонуннинг 15-модцасига асосан, ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари, деб топилган шахсларга тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 133-бандига асосан, пенсияларнинг бир турини олган пенсионер Қонунга мувофиқ унга бўлган ҳуқуқ мавжуд бўлган тақдирда пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади ва қонун хужжатлари билан кўйиладиган талабларга мувофиқ бошкэ турдаги пенсия тайинланади. Низомнинг 134-бандига асосан, пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Вафот этган бокувчининг вояга етмаган оила аъзолари (бокувчисини йўқотганлик пенсиясини ўтказишда) ёки белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқатсиз деб эътироф этилган шахснинг номидан пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза унинг ота-онаси ёки қонуний вакили яшайдиган жой бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилиши мумкин.

Пенсия жамғармаси бўлими пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги масалани шахс тегишли ариза билан мурожаат қилганда кўриб чиқиши белгиланган.

Юқоридаги норматив-ҳужжатларга асосан, сиз яшаш жойингиз бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан мурожаат қилганингиз Пенсия жамғармаси бўлими томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда фақатгина бир турдаги пенсия тайинланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.

Манба: «SUG’DIYONA» №15 (1170) 15.04.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top