Сана: №15 (1170) 15.04.2021 | Манба: «SUG’DIYONA» газетаси | Рукн: Ногирон ҳуқуқи | Ўқилди: 851Шарҳ 0
– I гуруҳ ногирониман. 3 нафар вояга етмаган фарзандим бор. 14 ёшгача бола пули учун мурожаат қилганимда, «Нафақа олар экансиз», деб қайтаришди. Нафақам дори-дармонимдан ортмаса, рад этишгани тўғрими?
– «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам, ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад микдори жами даромад аниқланаётганида давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади. Шу сабабдан ҳам нафақа тайинлашда сизни ногирон эканлигингиз эътиборга олинмайди. Агар оилангизнинг жами даромад миқдори, ҳар бир оила аъзоси учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ёки ундан паст бўлса, махсус комиссиянинг аризангизни рад этганлик қарори юзасидан судга, прокуратурага шикоят қилишингиз мумкин.
Манба: «SUG’DIYONA» №15 (1170) 15.04.2021
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...