Саламат Авезов

| |

«Афғонда жароҳат олганман...»

Сана: №16 (1171) 22.04.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 621Шарҳ 0

– Афғонистонда жароҳат олганман. Умрбод III гуруҳ ногиронлиги берилган. Ҳозирда 385 000 сўм пенсия оламан. «Чернобилчи»лар ҳам мендан кўп кўпроқ нафака олишади. Нега «афғончи»ларни пенсияси кам?

– 1990 йил 28 апрелдаги «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига асосан, аскарлар ва матрослар таркибида бўлиб, муддатли хизматни ўташ даврида III гуруҳ ногирони бўлган уруш ногиронларининг энг кам пенсия миқдори ёшга доир пенсия микдорининг 75 фоизи миқдорида белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 30 декабрда 2175-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2010 йил 30 ноябрдаги 102-сон буйруғи билан тасдикланган «Уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида»ги Низомга асосан 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида ойлик пул компенсацияси тўланади.

Сизга «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга асосан III гуруҳ ногиронлиги пенсияси тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Првзидентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармонига асосан 2020 йил 1 сентябрдан пенсиянгиз микдори 423 513, 75 сўмга етказилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2175-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлигининг 102-сон буйруғи билан тасдиқланган «Уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида»ги Низомга асосан сизга пенсияни ҳисоблашнинг базавий микдорининг 45 фоизи миқдорида (118 111, 50 сўм) ойлик пул компенсацияси тўланиб келинмоқда.

Шунингдек, сизга 2019 йил 1 октябрдан ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича кўшимча харажатларни қоплаш учун 50 минг сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланиб келинмоқда.

Пенсия йиғмажилдидаги мавжуд хужжатларга асосан, пенсия миқдорини оширишнинг имконияти мавжуд эмас.

Манба: «SUG’DIYONA» №16 (1171) 22.04.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top