Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнат қилиш ҳуқуқига эгами?

Сана: 26.04.2021  |  Манба: ishplus.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 887Шарҳ 0

Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнат қилиш ҳуқуқига эгами?

Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг 37-моддасига мувофиқ "ҳар бир шахс меҳнат қилиш, еркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир." 2021-йил 16 январ кучга кирган "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги ЎРҚ -641-сон Қонунининг 7-бобида ушбу конститусиявий ҳуқуқни амалга ошириш кафолатлари белгиланган.

42-модда. Меҳнат қилишга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилишини таъминлаш

Ногиронлиги бўлган шахс одатдаги меҳнат шароитларига эга ташкилотларда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи ихтисослаштирилган корхоналарда, цехларда ва участкаларда ишлашга, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган якка тартибдаги меҳнат фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга оширишга ҳақли.

Меҳнат муносабатларининг барча шаклларига нисбатан, шу жумладан ишга қабул қилиш шартларига, ишга ёллашга, меҳнат фаолиятини амалга оширишга, ишни сақлаб қолишга, хизматда (ишда) лавозим бўйича кўтарилишга, шунингдек хавфсиз меҳнат шароитлари таъминланишига нисбатан ногиронлик белгисига кўра камситиш тақиқланади.

Ногиронлиги бўлган шахснинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги ва таътилларда бўлиши даврида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди, бундан ташкилот тўлиқ тугатилган ҳоллар мустасно.

Ногиронлиги бўлган шахсларни тунги вақтда ишга, шунингдек ишдан ташқари вақтдаги ишларга ва дам олиш кунлари ишга жалб этишга йўл қўйилмайди, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ишловчи шахсларга нисбатан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори камайтирилмаган ҳолда қисқартирилган иш вақти давомийлиги белгиланади ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади.

43-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш мақсадида:

– ногиронлиги бўлган шахсларни касбий реабилитасия қилишни амалга оширади, уларни меҳнатда кузатиб боради, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг мос келадиган ишга киришини, сақлаб қолинишини ва хизматда (ишда) лавозим бўйича кўтарилишини таъминлайди;

– ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилайди;

– ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун мос келадиган касблар бўйича иш ўринларини захира қилинишини таъминлайди;

– ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотларни ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштиришга рағбатлантиради, шунингдек ихтисослаштирилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлайди;

– ногиронлиги бўлган шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;

– ихтисослаштирилган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлайди;

– ногиронлиги бўлган шахсларни янги касбларга ўқитиш ўқув дастурлари ташкил этилиши ва такомиллаштирилишини таъминлайди;

– ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат секторига ишга жойлаштирилишини ва бандлиги рағбатлантирилиши ҳамда ривожлантирилишини таъминлайди;

– ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан, шу жумладан уларнинг касаначилигидан фойдаланувчи ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлайди.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш маҳаллий меҳнат органлари томонидан таъминланади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ходимларининг сони йигирма нафардан ортиқ бўлган ташкилотларда ходимлар умумий сонининг камида уч фоизи миқдорида ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини ҳамда маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилган корхоналар ва иш ўринлари ташкил этилади. Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар шарт-шароитлари ўз имкониятларига мувофиқ бўлган ишлаб чиқаришда иштирок этиш учун устувор ҳуқуққа эга бўлади.

Манба: ishplus.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top