Саламат Авезов

| |

«Ногиронларга устама ҳақ тўланадими?»

Сана: №17 (1172) 29.04.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 673Шарҳ 0

– I гуруҳ ногиронларига устама ҳақ тўланиши тўғрисида қарор чикқан, деб эшитгандим. Қарор қачондан кучга киради?

– 1994 йил 1 июлдан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддасига асосан:

А. I гуруҳ уруш ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 150 фоизи;

Б. II гуруҳ уруш ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 125 фоизи;

Г. Кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;

Д. I гуруҳ ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 75 фоизи;

Е. II гуруҳ ёлғиз ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 75 фоизи.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сонли Фармонига асосан 2019 йил 1 августдан бошлаб 2019 йилнинг 1 ав-густидан I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда пенсия ҳисоблаш базавий микдорининг 25 фоизи микдорида қўшимча тўлов жорий қилинган.

Шунингдек, Адлия вазирлигида 2175-сон билан 2010 йил 30 декабрда рўйхатга олинган Ўзбекис-тон Республикаси Молия вазирлигининг 2010 йил 30 ноябрдаги 102-сон буйруги билан тасдиқланган «Уй-жой коммунал хизматлари ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида»ги Низомга асосан кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун пенсия ҳисоблаш базавий микдорининг 45 фоизи микдорида ойлик пул компенсация тўланади.

Манба: «SUG’DIYONA» №17 (1172) 29.04.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top