Саламат Авезов

| |

«Набирамнинг пенсиясини беришмаяпти»

Сана: №21 (1176) 27.05.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 603Шарҳ 0

– Ёшим 65 да. 29 йиллик стаж билан пенсияга чикқанман. 1 050 000 сўм пенсия оламан. Ҳозир ўқитувчиларнинг ойлиги ошириляпти, пенсия хам ошадими? Яна бир савол бермоқчиман, набирам II гуруҳ ногирони, ҳозир у Россияда ўқийди. Ўқишшга кетганда, «Ишончнома асосида пенсия олишим мумкин», дейишганди. Лекин беришмаяпти. Набирам қайтиб келгач, берилмаган пенсиясини олса бўладими?

– Пенсия миқдори олган ойлик иш ҳақларингиз асосида ҳисоблаб чиқилади. Пенсияларни қайта ҳисобпаш:

– пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда:

– ногиронлик гуруҳи ўзгарганда:

– боқувчисини йўқотгамлик пенсиясн оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда амалга оширилада.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдага 252-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ни Низомнинг 160-бандига асосан, пенсия тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ташқарисида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжат расмийлаштирилган давлатнинг ваколатли органи томонидан апостиль қўйилиши лозим. Бундан фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) иштирокчи давлатларм – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлат мустасно.

Бундай ишончнома берган шахс Пенсия жамғармаси бўлимларидан бирига бир йилда камида бир марта келиб, тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқларини тасдиқлаши керак. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсионернинг келиши имконияти мавжуд эмаслиги (соғлиги туфайли, даволаш муассасаларида, шу жумладан, руҳий ҳолати бузилган шахслар учун стационар даволанишда бўлиш) тўғрисида маълумотлар олинганда, Пенсия жамғармаси бўлимлари ходимлари тайинланган пенсияга бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун пенсионер турган жойга чиқишлари мумкин.

Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва соғлиги туфайли Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда у Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.

Ишомчли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Пенсия жамғармаси булимига хабар бериши шарт.

Ишончмома пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнинг бўлинмасида сакланади. Бунда пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнииг бўлимаси ишонч билдирган шахс томонидан ишончнома такдим этилгаи санадан бошлаб ўн кун муддатда Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнииг бўлинмасининг асосий муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган ишончнома нусхасини юбориши шарт.

Пемсионерга ҳисоблаб чикариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсия олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланади.

Манба: «SUG’DIYONA» №21 (1176) 27.05.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top