Саламат Авезов

| |

«Ногирон фарзанди борларга имтиёз бекор бўлдими?»

Сана: №23 (1178) 10.06.2021  |  Манба: «SUG'DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 417Шарҳ 0

– Болаликдан ногирон фарзандим бор. 50 ёшдан пенсияга чиқишингиз мумкин, дейишганди. Ҳозир ёшим 54 да, хали хам пенсияга чиқолмаяпман. Нега шундай бўлаётганини тушунтириб бера ола-сизларми?

– «Фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти тўғрисида» Қонуннинг 12-моддаси «з» бандига мувофиқ, болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса, иш стажи камида 20 йил бўлган такдирда умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирган ҳолда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Қонуннинг 37-моддаси «д» бандига мувофиқ, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига мухтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт Ўшбу Қонуннинг «а», «б», «в» ва «г» бандида назарда тутилган 7 йил иш стажига эга бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарори билан тасдиқланган «Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 6-бандига асосан, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган 7 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлган ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга – 55 ёшга етганларида ёшга доир нафақа тайинланади.

Манба: «SUG'DIYONA» №23 (1178) 10.06.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top