Саламат Авезов

| |

«Нон пули ҳаммага берилмайдими?»

Сана: №24 (1179) 17.06.2021  |  Манба: «SUG'DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 642Шарҳ 0

– 329 000 сўм пенсия олар эдим. 2019 йил чиққан қарорга асосан, ҳаммага нон пули берила бошланди. Мен ҳам нон пули сўраб борганимда, фақат бир ой учун кўшиб берилди, холос. Қолган ойлар учун берилмайдими?

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сонли Қарорига асосан, нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (18430 сўм, 01.11.2018 йилдан 20273 сўм, 01.08.2019 йилдан 22300 сўм) миқдорида пул компенсация белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида»ги 866-сон қарорига асосан, ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 минг сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болалиқдан ногирон бўпган 16 ёшдан катта шахсларга нфақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, шунингдек, белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчи ҳар бир пенсия олувчига берилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан, 2020 йил 1 сентябрдан энг кам ёшга доир пенсия миқдори 513350 сўмга етказилган.

Сизга 2018 йил октябрдан бошлаб нон пупи компенсацияси тайинланиб тўлаб келинмокда.

Манба: «SUG'DIYONA» №24 (1179) 17.06.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top