Саламат Авезов

| |

«Боқувчим йўқ, пенсиямни қайта куриб чиқиш мумкинми?»

Сана: №28 (1183) 15.07.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 97Шарҳ 0

– 2006 йил менга глаукома ташхиси қўйилди, II гуруҳ ногаронлигини олдим. 2014 йил ёшга доир пенсияга чиқдим. Ошгани билан 940 000 сўм оляпман. Ногиронликда бўлпи даврим пенсияга кўшиладими? 4 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика унверситетида ўкиганман, 26 йил ўқитувчи бўлиб ишлаганман, университетда ўқиганим стажга кўшилганми, йўқми билайман. Боқувчим йўқ пенсиямни қайта кўриб чиқса бўладими?

– Қонуннинг 4-моддасига асосан, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинламди.

Қонуннинг 121-моддаоп асосан ушбу Қонун 37-моддасининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар 54 ёша тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва I гуруҳ ногиронларри деб топилган шахсларга тайинланади.

Қонуннинг 25-моддасига асосан, пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, пенсиянинг таянч миқдоридан, иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан, пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан таркиб топади.

Қоннинг 26-моддасига биноан, ёшга доир пенсия учун пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин расмий белгиланган ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида белгиланади.

Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ, ёшга доир пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун таянч миқдорм пенсияни ҳисоблаб чиқаириш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида оширилади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилоят бошқармасининг берган маълумотига асосан, сизга 2006 йил 1 майдан III гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланган. Қонуннинг 121-моддасига асосан 2012 йил 1 октябрдан 27 йил 3 ой иш стажи асосида 54 ёшда имтиёзли ёшга доир пенсия тайинланган, кейинчалик 29 йил 5 ой иш стажи ҳисобидан пенсия миқдори қайта ҳисобланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармонига асосан, 2020 йилнинг 1 сентярдан пенсия миқдори 931 671, 12 сўмга етказилган.

Пенсия миқдори иш стажи давомийлиги ва ойлик иш ҳақининг юқорилигига боғлиқ ҳисобланади.

Сизнинг 01.09.1975 йилдан 30.06.1979 йилга қадар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ўқиган даврингиз иш стажи ҳисобида инобатга олинганлигини маълум қиламиз. Бундан ташқари, Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ, меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлигида бўлинган вақт ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаётганида стажга қўшиб ҳисобланади.

Умумий касаллик оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияи олган даврни пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисоблашнинг ҳуқуқий асоси мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддаси ва «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 48-моддасига асосан мазкур жавоб ёки пенсия миқдоридан норози бўлган тақдирда, ўрнатилган тартибда бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки судга мурожаат этиш ҳуқуқига эгасиз.

Манба: «SUG’DIYONA» №28 (1183) 15.07.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top