Саламат Авезов

| |

«Қизимнинг нафақасини узайтирмоқчиман»

Сана: №28 (1183) 15.07.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 98Шарҳ 0

– Қизимга боқувчисини йўқотганлик нафақаси олардим. Бу йил Миллий унивеситет талабаси бўлди. Шартнома асосида ўқиётгани учун қийналяпмиз. Боқувчисини ўйқотганлик нафақасини узайтирса бўладими?

– Пенсия жамғармаси ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни ва пенсия таъминотига оид бўлган амалдаги бошқа норматив-ҳукуқий ҳужжатларга мувофиқ иш олиб боради.

Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ, вафот этган бокувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари бокувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳукуқига эга бўлади.

Болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 16 ёшга тўлмаган бўлса ёки 16 ёшдан катта бўлса ҳам 16 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган бўлсалар. Бунда ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса, оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари ҳисобланадилар.

Ўқувчилар 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Жиззах вилоят бошқармасининг берган маълумотига асосан, фарзандингиз учун тайинланган бокувчисини йўқотганлик пенсия иши фарзандингиз 18 ёшга тўлганлиги муносабати билан тўхтатилган.

Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддаси ва «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 48-моддасига асосан мазкур жавоб хатидан норози бўлган тақдирда, ўрнатилган тартибда бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки судга мурожаат этиш ҳуқуқига эгасиз.

Манба: «SUG’DIYONA» №28 (1183) 15.07.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top