Саламат Авезов

| |

Ногиронлар ишласа, ногиронлик пенсияси ололмайдими?

Сана: 26.07.2021  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1138Шарҳ 0

15 ёшимда техник сабабларга кўра бир қўлимдан ажралдим. Ҳозирги пайтда болаликдан ногиронлик пенсиясини олиб келаман. 1993 йил СДУнинг педагогика сиртқи бўлимига ўқишга кирдим. 27 йилдан буён олий малумотли 2 тоифали ўқитувчиман. ТМТК хулосаси: Яратилган шароитда ищлаш мумкин деган хулоса берилган. Айтишича ногиронлар ё иш ҳақисини ё пенсияни танлаши керакми?

Ҳақиқатдан ҳам авваллари ногиронлиги бўлган фуқаролар меҳнат фаолияти билан шуғулланганда, уларга тўланадиган ногиронлик пенсиясини тўлаш тўхтатиларди.

Чунки Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 7-апрелдаги 107-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган “Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 12-бандига кўра ишлаётган ёки ҳаёт кечиришнинг бошқа манбаларига (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) эга бўлган I гуруҳ ногиронларга ва II гуруҳ ногиронларга нафақа тайинланмасди.

Бироқ, ушбу қарорга Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-апрелдаги 248-сонли қарори билан ўзгартириш киритилиб:

Биринчидан, низомнинг номи “Давлат пенсияси тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” деб ўзгартирилди.

Иккинчидан эса, 12-банд 248-сонли қарор билан ўз кучини йўқотди.

Бошқача айтганда, 2021 йилнинг 28 апрелидан бошлаб ишлаётган ногиронлиги бўлган шахслар ҳам ногиронлик пенсияси, ҳам иш ҳақи олишлари мумкин.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top