Саламат Авезов

| |

«Кейинги ишлаган йилларим қўшиладими?»

Сана: №31 (1186) 5.08.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 541Шарҳ 0

– 2011 йил январь ойида пенсияга чиқдим. 1965 йилдан то пенсияга чиққунга қадар битта хўжаликда ишлаб, 1990 йилдан касаллигим туфайли умрбод III гуруҳ ногиронлиги тайинланган. 1999-2000 йилларга келиб, иш бўлмагани сабабли III гуруҳ ногиронлик нафақасини олиб турдим, чунки ҳужжатда ҳайдовчи эдим. 2006 йил март ойидан бошлаб, яна фермер хўжалигида ҳисобчи бўлиб пенсияга чиққунимча ишладш. Сўрамоқчи бўлганим, III гуруҳ ногиронлик нафақасида бўлганим стажга қўшиладими? Кейинги ишлаган 5 йиллик тўғрисидаги маълумотни архивдан пенсия жамғармасига тақдим этсам, пенсияни қайта ҳисоблашга асос бўладими?

– Давлат пенсиялари Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни ва пенсия таъминотига оид бошқа норматив-ҳукуқий ҳужжатларга қатъий риоя қилган ҳолда тайинланади ва тўланади.

Қонуннинг 2011 йил 1 январга қадар амалда бўлган 15-моддасига биноан, Ногиронлик пенсиялари I, II ҳамда III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланиши белгиланган эди.

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар кирипш ҳақидаги 2010 йил 22 декабрь санасидаги УРҚ-272-сон Қонунга мувофиқ, III гурух ногиронлиги бўлган шахслага ногиронм пенсияси тайинлаш 2011 йил 1 январдаи бекор қилинган.

Қонуннинг 25-моддасига асосан, пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, пенсиянинг таянч миқдоридан, иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан, пенсияга кўшиладиган устама ҳақлардан таркиб топади.

Қонуннинг 26-моддасига биноан, ёшга доир пенсия учун пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин расмий белгиланган ёшга доир энг кам пенсияним камида 100 фоизи миқдорида белгиланади.

Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ ёшга доир пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажмяг ҳар бир тўлиқ йили учун таянч миқдори пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида оширилади.

Қонуннинг 37-моддаси «а» бандига асосан, 2019 йил 1 январга қадар амалда бўлган иш стажига фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимой суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридги юбджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғуртв бадалларини, 2019 йилнинг 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар ягона ижтимоий тўлов. 2020 йил 1 январдан ижтимоий солиқ тўланган даврлари пенсияҳисоблашда иш стажи ҳисобидан инобатга олиниши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 35-бандига мувофиқ меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида I ва II гуруҳ ногиронликда бўлиш вақти ёшга доир ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашда сажга қўшиб ҳисобланади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилояти бошқармасининг берган маълумотига асосан, сизга Пенсия жамғармаси Чироқчи туман бўлими томонидан 2011 йил 1 февралдан 28 йил иш стажи ҳамда 1994 йилдан 1998 йилга қадар олган ойлик иш ҳақилари ҳисобидан ёшга доир пенсия тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосон 2020 йил 1 сентябрдан пенсия миқдори 533 715,32 сўмга етказилган.

Пенсия миқдори иш стажи давомийлиги ва ойлик иш ҳақининг юқорилигига боғлиқ ҳисобланади.

Пенсия йиғмажилдида мавжуд ҳужжатларга асосан пенсия миқдорини оширишнинг ҳамда ногиронлик пенсияси олинган даврни иш стажига қўшишнинг ҳуқуқий асоси мавжуд эмас.

Пенсия миқдорига таъсир этувчи пенсия тайинлангунига қадар бўлган даврдаги иш стажларини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар билан Пенсия жамғармасига мурожаат этган тақдирда пенсия миқдори қайта ҳисобланишини маълум қиламиз.

Манба: «SUG’DIYONA» №31 (1186) 5.08.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top