Саламат Авезов

| |

«Топилмаётган йилларни қандай тиклаш мумкин?»

Сана: №32 (1187) 12.08.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 758Шарҳ 0

– Меҳнат дафтарчамда иш стажим 27 йил. 2020 йил соғлигимдаги муаммолар сабабли II гуруҳ ногиронли-ги белгиланди. Ҳозирда 19 йил стажга 523 000 сўм оляпман. Архивда топилмаган 8 ймллик иш стажимни қандай қилиб тиклашим мумкин?

– Давлат пенсиялари Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Конуни ва пенсия таъминотига оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя қилган ҳолда тайинланади ва тўланади.

Маазкур Қонуннинг 15-моддасига асосан, ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари, деб топилган шахсларга тайинланади.

Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ, пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, пенсиянинг таянч миқдоридан, иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан, пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан таркиб топади.

Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси учун – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида белгиланади.

Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарор билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 56-бандига мувофиқ, иш стажи тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда меҳнат фаолияти  даврлари суднинг қарори билан белгиланади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг берган маълумотига асосан, сизга Пенсия жамғармаси Қўнғирот туман бўлими томонидан 2020 йил 29 январдан 11 йил 6 ой иш стажи ҳисобидан ногиронлик пенсияси тайинланган. Кейинчалик пенсия миқдори тақдим этган қўшимча ҳужжатларга асосан 19 йил 11 ой иш стажи ҳисобидан қайта ҳисобланган.

Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан, 2020  йил 1 сентябрдан пенсия миқдори 527 235, 59 сўмга етказилган.

Пенсия миқдорининг таъсир этувчи қўшимча ҳужжатлар тақдим этганингизда пенсия миқдори қайта ҳиссобланиши маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддаси ва «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 48-моддасига асосан, мазкур жавоб хатлари ёки пенсия миқдоридан норози бўлган фуқаролар ўрнатилган тартибда бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Манба: «SUG’DIYONA» №32 (1187) 12.08.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top