Саламат Авезов

| |

«Иш изламагансиз», деб рад қилишяпти»

Сана: №39 (1194) 30.09.2021  |  Манба: «SUG'DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 711Шарҳ 0

– 2020 йил фарзандли бўлдим. Чакалоғим билан ишлолмайман. Қолаверса, қайнонам II гуруҳ ногирони, у кишига ҳам карайдиган одам керак. Хўжайиним Россияга ишлагани кетган. Бола пулига муҳтожман. Нима қилсам бўлади?

– Мазкур ҳолатда фуқаро нафақа тайинлаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилиши мумкин. Оилада 3 ёшга тўлмаган фарзанд бўлса, онанинг расмий даромадга эгалиги ёки бандлик органлари рўйхатида борлигини аниқлаштириш тапаб қилинмайди. Шунингдек, оила аъзоси ҳисобланган I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни парвариш қилаётганлар (ушбу маълумот Пенсия жамғармаси бўлими томонидзн аникраштирилади) оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларига бандлик ҳолатини аниклаштириш талаб қилинмайди.

Шу билан биргаликда, агар электрон ахборот алмашинуви орқали олинган маълумотларда чет элда ишлайдиган оила аъзоларидан пул ўтказмалари миқдори аниқланмаса, у ҳолда оиланинг бир ойлик ўртача жами даромадини аниқлаш учун оиланинг чет элда ишлайдиган аъзосига даромад аникланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади ва шу асосда оиланинг белгиланган мезонларга мослиги ўрганилади.

Манба: «SUG'DIYONA» №39 (1194) 30.09.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top