Саламат Авезов

| |

«Пенсияга чиқолмас эмишман»

Сана: №41 (1196) 14.10.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1004Шарҳ 0

– Ёшим 50 да. Ногирон фарзандим бор. «Ногирон бола парваришлаган оналарга имтиёз бор», деб эшитгандим. Лекин менга «Пенсияга чиқолмайсиз», дейишяпти. Шу тўғрими?

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига асосан, ёшга доир тўлиқ пенсия олиш ҳуқуқига аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган такдирда эга бўладилар. Қонуннинг 8-моддасига биноан, пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонуннинг 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган такдирда, бор стажга мутаносиб микдорда тайинланади.

Қонуннинг 12-моддаси «з» бандига мувофиқ, болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса – иш стажи камида 20 йил бўлган такдирда умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирган ҳолда, пенсия олиш хукуқига эга бўлади. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизини улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади.

Қонуннинг 37-моддаси «д» бандига мувофиқ, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақг иш стажига кўшиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябр-даги 252-сонли карори билан тасдикланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 35-банди д-кичик бандига асосан, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болани, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексага қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат қараб турган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаган шахслардан бирига қўшиб ҳисобланади.

Низомнинг 65-банди I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти:

– қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини тешириш далолатномаси;

– ногиронликда бўлганликни (I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болалар учун), ёшни (кексалар ва ногиронлиги бўлган болалар учун) тасдиқлайдиган ҳужжатлар ва ўзганинг парвариши зарурлиги тўғрисида (кексалар учун) даволаш муассасасининг тиббий хулосаси асосида белгиланади.

Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини тешириш далолатномаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ходимларидан ва шахслардан сўраб чиқиш, шунингдек, уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тузилади.

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаларини расмийлаштиришнинг даврийлиги ҳар 12 ойга белгиланади. Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини тешириш далолатномалари I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки 80 ёшга тўлган кексаларнинг пенсия ишига тикиб қўйилади ва қараб турган шахсга пенсия тайинлашда иш стажига киритиш учун асос ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрел-даги 107-сонли қарори билан тасдиқланган «Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 6-бандига асосан, ёшга доир нафақалар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган 7 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга – 55 ёшга етганларида тайинланади.

Манба: «SUG’DIYONA» №41 (1196) 14.10.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top