Саламат Авезов

| |

Ишга жойлашишда ногиронлик белгиси бўйича камситилиш қандай бўлади?

Сана: 26.10.2021  |  Манба: Isplus.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 336Шарҳ 0

Ишга жойлашиш жараёнида ногиронлик белгилари бўйича камситилиш қандай тушунилади ва бу ҳуқуқ бузилишига қандай қонуний чоралар белгиланган?

Аввал ногиронлик белгиси бўйича камситиш нима эканлигига тушунча ҳосил қилиш керак. Ўзбекистон Республикаси “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуннинг 3 моддасига биноан, ногиронлик белгисига кўра камситиш – мақсади ёки натижаси сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаровий соҳада ёки бошқа соҳада ўзгалар билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг тенг ҳуқуқ ва эркинликларини эътироф этишни ёки рўёбга чиқаришни инкор қилишдан иборат бўлган, ногиронлик сабабли ҳар қандай ажратиб қўйиш, истисно этиш, четлатиш, чеклашлар тушунилади.

Демак, ишга жойлашишда иш берувчи томонидан ногиронлиги бўлган иш изловчини касбий салоҳияти, унинг эълон қилинган вакант иш ўрни бўйича қандай малака ва меҳнат стажи борлиги, ўрта махсус таълим ёки олий таълимга эга эканлиги ҳақида ахборот олмасдан, ўрганиш ўтказмасдан, ишга жойлашишига тўғридан-тўғри рад жавоб бериш ногиронлик белгиси бўйича камситилиш ҳисобланади.

Шунингдек, ушбу қонуннинг 6 моддасида ногиронлик белгисига кўра камситилишга йўл қўймаслик принсипи белгиланган бўлиб, унга кўра ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан ҳар қандай ажратиб қўйиш, истисно этиш, четлатиш, чеклаш ёки афзал кўриш, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг обектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишни рад этиш тақиқланади.

Қонуннинг 18-моддаси ногиронлиги бўлган шахсларнинг тенглигини таъминлаш ва камситилишига йўл қўймасликни белгилайди. Унга кўра, ногиронлик белгиси бўйича ҳар қандай камситиш тақиқланади. Тенг имкониятларни таъминлаш ва ногиронлик белгисига кўра камситилишига йўл қўймаслик учун давлат органлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг обектлар ҳамда хизматлардан, ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалардан, соғлиқни сақлашдан, таълимдан, ишга жойлашишдан, шунингдек ахборотдан ва алоқа воситаларидан тенг равишда фойдаланиш имкониятларини таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширади. Давлат камситилишнинг барча шаклларидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тенг равишда ва самарали ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Давлат инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларидан фойдаланиш имкониятини беришда ногиронлиги бўлган шахсларнинг камситилишига йўл қўймаслик чораларини кўради.

Ногиронлиги бўлган шахс ишга жойлашиш жараёнида ногиронлик белгиси бўйича камситилса, Прокуратура ва Суд органларга, шунингдек, Омбудсманга ўз шикояти, яʼни бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён етилган мурожаат билан мурожаат этиш ҳуқуқи бор:

– Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги қонунинг 7-моддасига биноан Прокуратура органлари фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқадилар, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўрадилар. Прокурор ўзига тушган таклиф, ариза ва шикоятларни текшириш вазифасини зарур ҳолларда тегишли давлат бошқаруви, назорат ва текшириш органларига, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига топшириш ҳамда улардан текширишга тааллуқли барча материаллар билан бирга текшириш натижаларига доир ёзма ахборот беришларини талаб этиш ҳуқуқига эга;

– Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига биноан ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.  Бу ҳаракат Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 3-моддасига биноан ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли. Яʼни ногиронлик белгиси бўйича камситган иш берувчи юридик шахснинг юридик манзили бўйича туман Фуқаролик ишлари бўйича  судга даъво ариза билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга;

– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг "Инсон ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунининг 10 моддасига биноан Вакил (Омбудсман) аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқади. Вакил Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузаётган ташкилотлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракацизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади ва у ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга. Шикоятлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда берилиши мумкин. Вакил қабул жадвалларига мувофиқ жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабулини, шунингдек жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабулларини ташкил этади. Вакил суднинг ваколат доирасига кирадиган масалаларни кўриб чиқмайди.

Юлдузхон Умарбекова,
www.ishplus.uz лойиҳаси юристи

Манба: Ishplus.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top