Саламат Авезов

| |

O’zLiDeP: Қўнғирот ва Шўмонойда имконияти чекланган ҳамда даволанаётган болалар ҳолидан хабар олинди

Сана: 06.06.2017  |  Муаллиф: Фурқат Юсупов  |  Манба: KRUZ.uz  |  Ўқилди: 933Шарҳ 0

O’zLiDeP Қўнғирот тумани Кенгаши томонидан 1 июн  “Болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан бир қанча тадбирлар ва учрашувлар ўтказилди.  Шу жумладан партиянинг туман Кенгаши ва “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Қанли” ОФЙ ва “Бостон” МФЙдаги имконияти чекланган болаларнинг уйларига ташриф буюришди. Учрашувларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Б.Худайназаров ҳамда туман Кенгаш депутатлари Г.Имбергенова,  И.Жумамуратов,  А.Алламбергеновлар болаларга совғаларни топширишди.

- Бугунги байрамни болалар учун унутилмас тарзда ўтказишга ҳаракат қилдик,  - O’zLiDeP Қўнғирот тумани кенгаши консултанти З.Асенова,  - Имконияти чекланган болаларнинг ота-оналари билан суҳбатлашиб,  уларга қўлдан келганча ёрдам беришга вада бердик.  Умид қиламизки бу болалар келажакда ўзлари севган касб билан шуғулланиб,  энг бахтли инсонлар қаторидан жой олишади.  

Шунингдек, O’zLiDeP Шўмоной тумани Кенгаши ва ҳамкор ташкилот вакиллари билан биргаликда тумандаги 1-июнь куни байрамни кенг нишонлаш ва азиз болажонларга севимли бўлган кунида совғалар илашиш мақсадида Тиббиёт бирлашмасида даволанаётган кам таъминланган оила фарзандларининг ҳолидан хабар олиниб уларга байрам совғалари топширилди.

Тадбир давомида  ташкилотчилар  болалар билан уларнинг орзулари ва келажакда қандай касбни эгаллаши сингари кўплаб мавзулар бўйича дилдан суҳбатлашиб уларга соғлик тилаган ҳолда орзуларига етишишларига ишонишларини билдириб ўтди.

Партия томонидан бундай тадбирлар ҳар бир туманда давом этмоқда.

Фурқат Юсупов
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Манба: Qoraqalpog’iston Yangiliklari

 

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top