Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиш тизими тубдан такомиллаштирилади

Сана: 26.09.2017  |  Муаллиф: KUN.uz  |  Манба: KUN.uz  |  Ўқилди: 1225Шарҳ 0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Президентнинг ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги фармони лойиҳасини тақдим этди. Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 1 августдаги 5006-рақамли фармонига мувофиқ ташкил этилган ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш комиссияси (бундан кейин Комиссия дея юритилади) томонидан ногиронларни эрта босқичда аниқлаш ва унинг олдини олиш, ногиронликка йўлиққан шахсларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги вазиятларни ҳар томонлама ўрганилиб, чуқур таҳлил қилинди.

Ўтказилган комплекс таҳлиллар, халқ билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот натижалари ўз ечимини кутаётган қатор тизимли камчиликлар ва муаммоларни аниқлашга ёрдам берди.

Таклифларни самарали амалга ошириш, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси билан белгиланган вазифаларга мувофиқ:

1. Кенг жамоатчилик ва халқ билан мулоқот натижалари ва манфаатдор вазирлик ва идораларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда, қуйидаги таклифларни қабул қилиш:

• "Ногирон" сўзининг ўрнига "ногиронлиги бўлган шахс" атамасини қўллаш;

• Ўзбекистон Республикасининг "Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни асосида "Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

• Ўзбекистон Республикаси томонидан БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиш масаласини ишлаб чиқиш.

2. Ўзбекистон Республикасида 3 декабрни - Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш куни деб эълон қилиш.

3. Ногирон шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари деб қуйидагилар ҳисоблансин:

• ногиронлик белгиси бўйича камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун тенг шароитлар билан таъминлаш ва уларни бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги;

• ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашда халқаро майдонда тан олинган нормалар ва стандартларни миллий қонунчиликда жорий қилиш;

• тиббий-меҳнат экспертизаси ва ногиронликни аниқлашда шаффоф, замонавий услуб ва мезонларни жорий қилиш, ногирон шахсларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, шу жумладан замонавий диагностика ва даволаш усулларидан фойдаланган ҳолда юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш;

• ногиронлиги бўлган шахсларни ўз вақтида рўйхатдан ўтказишнинг самарали механизмини яратиш, шунингдек ногиронлик белгилари пайдо бўлган вақтдан бошлаб қўллаб-қувватловчи ягона интеграциялашган тизимни жорий этиш, шу жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имконияти чекланган шахсларнинг ижтимоий аҳволини самарали назорат қилишни ва ўз вақтида зарур тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни таъминлаш;

• тиббий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, касалликларни эрта босқичида аниқлаш учун профилактика текширувларининг самарадорлигини ошириш ва туғма аномалиялар ҳамда ирсий касалликларнинг сабабларини эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олишни таъминловчи профилактика чораларини кенгайтириш;

• ногиронлиги бўлган шахсларни мақсадли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уй-жой ва бошқа турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган моддий ёрдам кўламиниn кенгайтириш, ногиронлиги бўлган шахсларни сифатли ёрдам ва техник воситалари билан таъминлаш даражасини ошириш, уларни тиббий ва ижтимоий реабилитация қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

• ногиронлиги бўлган шахсларнинг оила, жамият ва давлат билан муносабатларини мустаҳкамлаш, қулай муҳитда бўлиши, йўловчи транспорти, ижтимоий ва бошқа инфратузилмалар объектларидан чекловларсиз фойдаланишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

• ногиронлиги бўлган шахслар учун таълим ва бандлик тизимини такомиллаштириш, уларнинг жамият ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш;

• ваколатли давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, ногиронлик ҳолатини аниқлаш ва уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартибини соддалаштириш, тиббий-ижтимоий хизматларни тақдим этишда ижтимоий-хусусий ва ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий жиҳатдан соғломлаштириш;

• тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, "Мурувват" ва "Саховат" интернет-уйларида тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш;

• протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, жумладан, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, уларни тайёрлашнинг замонавий стандартларини жорий этиш;

• замонавий тиббиётнинг илғор ютуқлари, асосий касалликлар диагностикаси ва даволашнинг сифат стандартлари, реабилитация ва соғломлаштириш тадбирларини такомиллаштириш, соғлом ва фаол турмуш маданиятини тарғиб қилиш асосида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

• ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасида илмий тадқиқотларни, шу жумладан ногиронликнинг самарали мезонларидан фойдаланишга қаратилган тадқиқотларни жадаллаштириш.

4. Иловага мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам бериш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш кафолатларини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш.

5. Комиссия қошида Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қуввтлаш фондини ташкил этиш.

6. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ногиронликни белгилаш бўйича фуқаролар ва ваколатли органлар ўртасида электрон тартибни йўлга қўйиш.

Бундан ташқари, лойиҳада яна қатор таклифлар киритилган бўлиб, уларнинг тўлиқ матни билан Бош прокуратура сайтида танишишингиз мумкин.

Манба: KUN.uz

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top