Саламат Авезов

| |

Мэлс Қосназаров Қонликўлда имконияти чекланган инсонларга қандай ёрдамлар берилганини айтди

Сана: 04.01.2018  |  Муаллиф: KRUZ.uz  |  Манба: KRUZ.uz  |  Ўқилди: 612Шарҳ 0

«KRuz.uz» сайти раҳбари Фурқат Юсупов Қонликўл тумани ҳокими Мэлс Қосназаров билан суҳбат уюштирди. Мэлс Идрисович йил давомида туманда имконияти чекланган инсонларга қандай амалий кўмаклар берилгани ҳақида айтиб ўтди. «Имконияти чекланганлар орасида энг асосий ишланган ишларга тўхталадиган бўлсак, Президентимиз уй-жойга муҳтож бўлган имконияти чекланганлар масаласини кўтарган эди». Бизлар шу йилнинг ўзида бир оилани уй билан таъминладик. Ҳокимият балансида турган бўш жойни таъмирлаб уйни унинг номига расмийлаштириб бердик.

Менинг секторимда 500 нафар имконияти чекланганлар бўлса, уларга ҳам эътибор беряпмиз. Масалан яқинда имконияти чекланганлар кунида уйма-уй кириб 20 та оила ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар тарқатдик. Шунингдек бу йилнинг ўзида 2 та ногиронлик аравачаси ва 3 та қўлтиқоёқлар берилди.

Бундан ташқари, операцияга муҳтож оилаларни ҳомийларга бекитиб, Тошкент шаҳрига бориб келишлари учун транспорт ҳаражатларига ёрдам беряпмиз, операция пулини тўлаб бера олмасак ҳам, дори-дармонга ёрдам сўраётганларга ҳам ёрдам қўлини чўздик. Энди буларнинг суммасини, исм фамилияларини бирма-бир айтиб ўтириш норўрин деб биламан. Биз тадбиркорларга таклиф берамиз, улар қўлларидан келганича имконияти чекланганларга ёрдам қўлини чўзишмоқда”, - дейди Мэлс Қосназаров.

Манба: Qoraqalpog'iston Yangiliklari sayti


Добавьте комментарий




Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Реклама блоги

Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top