Саламат Авезов

| |

Қорақалпоғистонда янги сайт очилди. У ўз йўналиши бўйича Ўзбекистонда ягона!

Сана: 27.07.2018  |  Муаллиф: Шуҳрат Саидаҳмадов  |  Манба: KRUZ.uz  |  Ўқилди: 1845Шарҳ 0

Бугун - 27 июлъ куни Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Ёшлар маркази биносида Саламат Авезовнинг янги сайти тақдимоти бўлиб ўтди. Қорақалпоғистонда янги очилган "mehrtilsimi.uz" сайти ўз йўналиши бўйича Ўзбекистонда ягона деб айтиш мумкин. Сайтда асосан имконияти чекланган инсонлар ҳаёти ҳақида мақолалар чиқади. Ҳозирги вақтда сайтда Қорақалпоғистон Республикаси ва бутун Ўзбекистон бўйича имконияти чекланган аммо қалби шижоатга тўла, қўлида ҳунари бор инсонлар ҳақида мақолалар мавжуд.


Сайтнинг тақдимот маросимини очиб берган Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси ўринбосари И. Абдикаликов меҳртилсими.уз сайти ҳақида шундай деди:

"- aвваллари,  меҳр-мурувват десак фақат меҳрибонлик уйлари, қариялар уйларини, улардан бориб хабар олишни тушунардик. Тўғри, улар меҳрга муҳтож, доим уларнинг ҳолидан хабар олинади. Бундай ташкилотлар анчани ҳам ташкил қилади.

Аммо чекка ҳудудлардаги ногирон, имконияти чекланган инсонлар ҳақида ким биларди? Ким уларни олиб чиқарди? Ҳеч ким! "mehrtilsimi.uz" аҳолининг мана шу қатлами билан бизни боғлаб турувчи кўприк саналади."


Сайт муаллифи II-гуруҳ ногирони Авезов Саламат Юлдашевич журналистлар ва ёш репортёрларнинг саволларига нутқидаги нуқсони боис электрон шаклда жавоб қайтарди.

Унинг электрон шаклдаги нутқидан бир-иккитасини келтириб ўтамиз:

" - ҳаётда жуда кўп йиқилдим, жуда кўп. Аммо ҳар сафар туравердим!"

" - сайтни очишда қийинчилик бўлгани йўқ. Нима учун биласизми? Кўнглимда эзгулик, ўзимда ҳаракат бор эди. Бу мени ҳаётий формулам."

"- дадам менинг - қўлим, дадам менинг - оёғим, дадам менинг - кўзим! Улар бўлмаганда бу сайтни очолмас эдим."

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

Бауржан Бўтабаев олган расмлар.

Манба: KRuz.uz – Qoraqalpog'iston Yangiliklari sayti

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top