Саламат Авезов

| |

Қўнғиротда 1734 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Сана: 23.08.2018  |  Муаллиф: KRuz.uz  |  Манба: KRuz.uz  |  Ўқилди: 1605Шарҳ 0

20-22 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тажрибали тиббиёт мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманининг энг чекка ҳудудлари ҳисобланган «Қорақалпоғистон» посёлкаси аҳолисига тиббий ёрдамлар кўрсатилди. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги бош мутахассиси Г.Абсаметова бошчилигидаги мазкур гуруҳда Республика довалаш профилактика муассасаларининг юқори малакали 14 та тор соҳа мутахассислари, жумладан, терапевт, кардиолог, педиатр, лор, хирург, эндокринолог, акушер-гинеколог, окулист, невропотолог ҳамда стоматологлар иштирок этди.

Тажрибали шифокорлар томонидан УТТ, ЭКГ ва лаборатория текширувлари билан   жами 1734 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда ушбу кўрик жараёнида 48 нафар бирламчи касалликлар аниқланди.

Касаллиги аниқланган беморларга стационар ва амбулатор даволанишга тавсиялар берилди.

Аҳамиятлиси, шифокорлар қабулига келиш имкони бўлмаган 15 нафар беморларга уйига бориб жойида тиббий ёрдам кўрсатилди.

Посёлка аҳолиси давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик учун ташкилотчиларга ўз миннотларчиликларини изҳор этишди.

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида бу каби ҳайрия тадбирлари давом этмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ушбу тадбирлар давлат раҳбарининг топшириғига асосан, жорий йил 16 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани “Қорақалпоғистон” ПФЙ аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан бўлиб ўтган ўрганишлар доирасида амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Манба: KRuz.uz – Qoraqalpog'iston Yangiliklari sayti 

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top