Саламат Авезов

| |

Қорақалпоғистонда кам таъминланган оилаларга қиш мавсумида моддий ёрдам кўрсатилади

Сана: 15.11.2018  |  Муаллиф: https://t.me/huquqiyaxborot  |  Манба: https://t.me/huquqiyaxborot  |  Ўқилди: 1154Шарҳ 0

Жорий йилнинг 15–16 ноябрь кунлари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи натижалари бўйича мазкур ҳудуддаги кам таъминланган оилаларни қиш мавсумида янада қўллаб-қувватлаш борасида берган топшириқлари асосида Ҳукумат фармойиши қабул қилинди. Фармойишга кўра, 2018 йил декабрь ойида Қорақалпоғистон Республикасида яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган 50 минг оилага кўмир харид қилиш ва уларга қиш мавсумига тайёргарлик кўриш тадбирлари учун моддий ёрдам тариқасида 400 минг сўмдан бир марталик тўловлар ажратилади.

Мазкур тадбирларни амалга ошириш учун 20 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Ушбу маблағлар биринчи навбатда ижтимоий нафақа олувчиларга, ёлғиз пенсионерларга ҳамда Қўнғирот, Мўйноқ, Тахтакўпир, Қораўзак туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таминланган оилаларга ажратилиши назарда тутилган.  

Манба: https://t.me/huquqiyaxborot

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top