Сана: 05.03.2019 | Муаллиф: Makan.uz | Манба: Makan.uz | Ўқилди: 2072Шарҳ 0
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O’zLiDeP фракцияси аъзолари жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида депутат З.Ханиязов Қонликўл, Қўнғирот ва Мўйноқ тумани сайловчилари билан учрашди. Жумладан Қонликўл туманидаги “Жайхун” маҳалла фуқаролар йиғини ва “Наврўз” овул фуқаролар йиғинидаги халқ билан мулоқот қилишди. Юзма-юз мулоқот ва суҳбат жараёнида фуқаролар томонидан ичимлик сувининг танқислиги, ўз томорқалари учун сув чиқариш учун ариқни тозалашда техниканинг йўқлиги, ички йўлларнинг таъмир талаблиги ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Айни пайтда ушбу “Жайхун” маҳалла фуқаролар йиғинида 2 минг 454 нафар аҳоли яшаб келмоқда.
Уларни қийнайдиган битта муаммо у ҳам бўлса ичимлик сувининг йўқлиги дейди – Б.Алимбетов.
Бундан ташқари уй атрофидаги томорқа ерларимизни суғориш суриш учун ариқларни тозалашда техниканинг ҳам йўқлигини айтиб мурожаат қилишди.
Қолаверса фуқаро П.Торемуратов “Қизил қалъа” қишлоғидан то “Жайхун” маҳалла фуқаролар йиғинигача 8 км узоқликда жойлашган, ички йўлларни таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат этди.
Юқорида кўтарилган ҳар бир мурожаат бўйича ушбу ҳудудга жавобгар сектор вакиллари ўз зиммасига олди.
Қолаверса халқ вакили З.Ханиязов бошқа муаммоларни ҳам жойига бориб ўрганди ва муаммони бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар боғланиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўровномалар юборилди. Ҳозирда ушбу муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Бундан ташқари депутат тумандаги умум таълим мактабларининг спорт заллари, туман тиббиёт муассасаларига ташриф буюриб, улар билан мулоқот қилишди.
“Жайхун” МФЙдаги 1 гуруҳ ногирони фуқаро М.Надиров, “Наврўз” ОФЙдаги болалигидан ногирон Р.Аяпбергенов ва “Қонликўл” шаҳарча фуқаролар йиғинидаги болалигидан ногирон М.Юлдашеваларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларга ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ногиронлик арабачалари топширилди.
Қолаверса партияга янгидан аъзолар қабул қилинди ва партиянинг энг фаол хайрихохларига ташаккурномалар топширилди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...