Саламат Авезов

| |

Ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар

Сана: 01.04.2020  |  Муаллиф: Элликқалъа тумани ҳокимлиги  |  Манба: Элликқалъа тумани ҳокимлиги  |  Ўқилди: 1295Шарҳ 0

Айни синовли кунларда давлатимиз ўзининг халқпарварлигини тўла намоён этаётганлигини ҳар бир фуқароларимиз дилдан ҳис қилиб турибди. Бу борада Элликқалъа туманида ҳам тизимли ишлар ташкил қилинмоқда. Одамларга меҳр-оқибат кўрсатиш, бир оғиз ширин сўз билан бўлса-да далда бўлиш, уларни ҳушёрликка чақириш бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Ана шундай дамда раҳбарлар билан бирга масъуллар ҳам ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиб уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий воситалар тарқатилмоқда.

Бугун, 1-апрель куни Элликқалъа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Сейдамат Авезов ҳомийлиги ва ташаббуси билан “Гулистон” овул фуқаролар йиғини худудидаги ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила аъзоларига бир марталик ниқоб ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек йиллар давомида тўшакка михланган оғир дард билан олишаётган шу ҳудудда истиқомат қилувчи 75 ёшни қоралаган Нурматова Қурбанбийка онахонимизга ногиронлик аравачаси топширилди. Шу вақтдаги Қурбанбийка опанинг кўзидан чиққан ёшлар албатта юртимизда Муҳтарам Президентимиз раҳномолигида амалга оширилаётган ишлардан қолаверса туман ҳокими Сейдамат Авезовнинг эътиборидан рози эканлигини у қўлларини дуога очиб қайта – қайта дуо қилганда аниқ намоён қилдилар.

Саховат акциясида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари А.Матниязова, О.Рузимова ва туман Кенгаши депутати Б.Ибадуллаевлар фаол иштирок қилмоқдалар. Бутун дунёга хавф солаётган инфекция халқимиздан янада жипслашишга, аҳил ва бир-бировга меҳр-мурувватли бўлишга ундамоқда.

Манба: Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top